Samsung компанияси аввалроқ Малайзияда Galaxy A3 ва Galaxy A5 моделлари тақдимотида намойиш этилган Galaxy A7 смартфонини расман тақдим этди. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар берди.
Қурилма Samsung чиқараётган смартфонлар ичида энг ингичка — 6,3 миллиметр корпусга эга. Таққослаш учун, Galaxy S5 қалинлиги 8,1 мм, iPhone 6’ники эса 6,9 мм га тенг.
Samsung Galaxy A7 икки хил: Qualcomm Snapdragon 615 64 битли тизим ва Exynos 5430 32 битли тизимларга эга версияларда чиқарилади. Ҳар иккала чипсет ҳам саккиз ядроли процессорлар билан жиҳозланган.
Версияларнинг ҳар иккаласи ҳам 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотирага эга.
Samsung Galaxy A7 5,5 дюймли Super AMOLED дисплей ва 13 мегапикселли асосий камерага эга. Шунингдек смартфонда селфи учун мўлжалланган 5 мегапикселли олд камера ҳам мавжуд.
Батарея сиғими 2600 мА/соатга тенг. Қурилма ўлчамлари 151×76,2×6,3 мм. У Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)