Пекин полицияси iPhone 6 партиясини ўғирлаганликда гумон қилиб, уч кишини қўлга олди, дея хабар бермоқда Mail.ru.
Жиноят декабрь ўрталарида амалга оширилган. Шериклар икки кун давомида бир неча ўн метр узунликдаги ва бир ярим метр диаметрли туннел қазиб, у орқали смартфонлар сақланадиган омборхонага ўтган ва умумий қиймати 1,4 миллион юанга тенг 260 та iPhone’ни олиб кетган.
Полиция маълумотларига кўра, ўғрилардан бири омборхона тегишли бўлган транспорт компаниясида ишлаган ва бино режасини билган.
Хитойликлар ўғирланган смартфонларни сотиб, пулини қимматбаҳо машиналар, тилла тақинчоқлар ва қимор ўйинларига сарфлаган. Полиция ўғриларни гаджетлар серияли рақамларини таъқиб қилиш орқали топди.
Изоҳ (0)