Корея Халқ Демократик Республикасининг Давлат хавфсизлиги бошқармасида Ким Чен Инга суиқасд уюштирилиши ҳақида ҳикоя қилувчи «Интервью» фильмига қарши курашиш учун махсус гуруҳ тузилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, намойиш этилишига Шимолий Корея ҳукумати томонидан қарши чиқилган фильм ёзилган DVD дисклар ноқонуний йўл билан мамлакатга кириб келишидан Пхеньян хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, «Интервью» 25 декабрь кунидан АҚШ ҳудудидаги 200 дан ортиқ мустақил кинотеатрларда намойиш этила бошлади. Бундай қарорни кинолентани ишлаб чиқарган Sony Pictures компанияси қабул қилди.
Изоҳ (0)