Интернетда «Интервью» фильмидаги Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг қатл этилиш саҳнаси пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Роликда Рендалл Парк томонидан ўйналган Ким Чен Ин ўтирган вертолёт уриб туширилади, натижада у ҳалок бўлади. Лавҳани Defamer сайтида кўриш мумкин.
Аввалроқ Sony Pictures киностудиясига ҳужум уюштириб, продюсерлар ва медиакорпорация шериклари ўртасидаги ёзишмаларни ошкор қилишда давом этаётган хакерлар Ким Чен Ин ҳақидаги фильмни намойиш этишдан воз кечишга чақирган эди.
Изоҳ (0)