I Минск вокалистлар халқаро Рождество танловида ўзбекистонлик тенор овозли қўшиқчи Рамиз Усмонов Гран-при соҳиби бўлди, дея хабар бермоқда «БелТА».
Танлов 10—18 декабрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтди. Биринчи турда 20 давлатдан 155 қўшиқчи иштирок этган бўлса, уларнинг атиги 11 нафари финал босқичигача етиб келди.
Халқаро танлов Гран-приси соҳибига 10 минг евро миқдорида пул мукофоти тақдим этилади. Ғолиблар 18 декабрь куни танлов ёпилиши маросимида дунё операси юлдузлари иштирокидаги гала-концертда саҳнага чиқади.
Изоҳ (0)