Венгриянинг Дьёр шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон ёшлар шахмат олимпиадаси (World Youth U-16 Chess Olympiad 2014) давом этяпти. Кеча, 16 декабрь куни мусобақада 5-тур учрашувлари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Шахмат Олимпиадасида 21-рақам остида таснифланган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5-турда Венгриянинг биринчи рақамли жамоасига қарши дона сурди.
Учрашувда кучли ҳисобланган мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг илк мағлубияти бўлди. Тан олиш керак, рақиб жамоа шахматчилари рейтингда Ўзбекистон ёшларидан анча юқорида жойлашганди.
5-тур натижалари:
- Бенжамин Гледура IM (2450) — Ортиқ Ниғматов (2236): 0,5:0,5
- Бенче Корпа IM (2415) — Нодирбек Ёқуббоев (2144): 0,5:0,5
- Гергели Кантор IM (2385) — Баҳора Абдусатторова WFM (2216): 1: 0
- Тибор Кенде Антал FM (2292) — Нодирбек Абдусатторов FM (2186): 1:0
Изоҳ (0)