Германия терма жамоаси футболчиси Марио Гётценинг чап оёқ бутсаси хайрия кимошди савдосида 2 миллион еврога баҳоланди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Футболчи 2014 йилдаги жаҳон чемпионати финалида айнан шу оёқ кийимида ғалаба голини киритган эди.
ЖЧ — 2014 финал учрашувида ажратилган қўшимча вақтда Гётценинг голи германияликларга аргентиналиклар устидан 1:0 ҳисобида ғалаба билан бирга, жаҳон чемпиони унвонини келтирган эди.
Изоҳ (0)