Тажрибали ҳужумчи Александр Гейнрих мавсум якунланганидан сўнг «Локомотив»ни тарк этмоқчи эди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Футболчи жамоа учун ташкил этилган тадбирда ҳамма билан хайрлашишга ҳам улгурганди. Аммо олинган маълумотларга кўра, у яна «Локомотив»да қоладиган бўлди.
Маълум бўлишича, Гейнрих «темирйўлчилар»нинг 20 декабрда бошланадиган йиғинида иштирок этади.
Изоҳ (0)