Россия Давлат Думаси депутати Владимир Василевнинг ёрдамчиси Павел Абакумов бинонинг 18-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари берган хабарга кўра, Москва шарқидаги Погонний ҳудудидаги 14-уй яқинидан 32 ёшли Абакумовнинг жасади топилган.
Абакумов «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, қонун чиқарувчи ва суд органлари билан биргаликда ҳаракат бўйича миллий фуқаролик қўмитаси» умумроссия жамоатчилик ташкилоти директори, қатор жамоатчилик ташкилотлари раҳбарияти аъзоси, Россия журналистлар иттифоқи аъзоси бўлгани қайд этилган.
Изоҳ (0)