Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тўққиз нафар ҳинд ҳарбий хизматчилари Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида икки ўсмирнинг ўлдирилиши иши бўйича ҳарбий трибунал олдида ҳозир бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Ҳиндистонлик ҳарбий, архив. Фото: «РИА Новости»

Ҳиндистонлик ҳарбий, архив. Фото: «РИА Новости»

Ҳодиса 3 ноябрь куни Ҳиндистон шимолида Покистон билан чегарадош Жамму ва Кашмир штатидаги Будгам округида содир бўлган. Ҳарбийлар беш нафар ўсмир миниб кетаётган машинани ўққа тутган. Уларнинг айтишича, бунга транспорт воситаси блокпостда тўхтамай ўтиб кетгани сабаб бўлган, ҳарбийлар уларни террорчилар деб гумон қилган. Отишма натижасида 15 ва 17 ёшдаги икки ўсмир ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган, қолган бир нафари қочиб қолган.

Воқеа бўйича тергов комиссияси ҳарбий хизматчилар томонидан куч ишлатилиши қоидалари қўпол равишда бузилганини тан олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?