АҚШ 2015 йилда Шарқий Европадаги НАТО давлатларига 150 та танк ва зирҳли машина юбормоқчи. Бу ҳақда Американинг Европадаги кучлари қўмондони, АҚШ армияси генерал-лейтенанти Бен Ходжесга таяниб, «РБК» хабар берди.
Бу Болтиқ мамлакатлари ва Польшадаги Atlantic Resolve дастури доирасида Россия томонидан кутилиши мумкин бўлган таҳликадан хавфсираётган иттифоқдошларни тинчлантириш мақсадида амалга оширилади.
Ходжес сўзларига кўра, Европада биргаликда ҳарбий машқлар ўтказилади, улар тугагач, ҳарбий техника ўша ерда қолади.
Изоҳ (0)