Япония бош вазири Шинзо Абе ҳукумат йиғилишида мамлакат парламентининг қуйи палатасини тарқатиб, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш тўғрисидаги қарорини расман эълон қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Тегишли ҳужжатларни маҳкаманинг барча аъзолари имзолаган. Сайлов кампанияси расман 2 декабрдан бошланади. Муддатидан олдинги сайловларнинг ўзи эса 14 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Япония Конституциясига биноан, парламентнинг қуйи палатасини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор бош вазир томонидан қабул қилингач, унга император тегишли ёрлиқни қўяди. Шундан кейин ҳужжат қуйи палатанинг ялпи мажлисида ўқиб эшиттирилади ва палата тарқатилган деб ҳисобланади.
Муддатидан олдинги умумхалқ сайловларни ўтказиш қарори бош вазирнинг иқтисодиётни соғломлаштириш дастури амалга оширилишини давом эттиришда сайловчиларга таяниш мақсадига боғлиқлиги айтилган.
Изоҳ (0)