Каталония раҳбарига мустақиллик тўғрисидаги сўров туфайли айблов қўйилади. Прокуратура коллегияси мамлакат бош прокурори қарорини қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Минтақа раҳбари Артур Мас, Каталония ҳукумати раиси ўринбосари ва таълим департаменти раҳбарига нисбатан Олий суд қарорига бўйсунмаслик айбловини суриш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўровномага икки савол қўйилганди: «Каталония давлат бўлишини хоҳлайсизми?» ва, агар сўровномада иштирок этувчи ижобий жавоб берса, иккинчи савол: «Ушбу давлат мустақил бўлишини хоҳлайсизми?». Ҳар иккала саволга ҳам фақат «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб бериш мумкин эди.
Сўровномада иштирок этганларнинг 80 фоизи ҳар иккала саволга ҳам ижобий жавоб берган эди. 10 фоиз иштирокчи «Ҳа – Йўқ» кетма-кетлигида жавоб берган бўлса, вилоятнинг 4,5 фоиз аҳолиси Каталониянинг алоҳида давлат бўлишига қарши чиққан эди.
Каталония раҳбари Артур Мас икки миллионга яқин одам иштирок этган ушбу сўровномани муваффақиятли деб атади. У Испания бош вазири Мариано Раҳойдан расмий референдум ўтказилишига рухсат беришни талаб қилди.
Изоҳ (0)