АҚШ президенти Барак Обама беш миллионга яқин ноқонуний муҳожирларнинг истиқоматини қонунийлаштирмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган хабарга таяниб, «РИА Новости» маълум қилди.
Фармойиш мамлакатда беш йилдан ортиқ вақт давомида яшаётган, АҚШ фуқаролари ота-онаси бўлган ёки АҚШда доимий яшаш учун рухсатномага эга бўлган шахсларга нисбатан амал қилади.
Ноқонуний муҳожир тегишли текширувлардан ўтиб, барча мажбурий солиқларни тўлай бошласа, шунингдек фарзандлари ушбу фармойиш эълон қилингунига қадар туғилганини исботлай олса, АҚШда қолиш учун уч йиллик рухсатномага эга бўлади.
Шу билан бирга, Обама буйруғида чегараларни қўриқлаётган агентлар сони 20 минг нафарга кўпайтирилиши назарда тутилган.
Изоҳ (0)