Вашингтонда Оқ уй хавфсизлиги билан боғлиқ навбатдаги ҳодиса содир бўлди: Махфий хизмат агентлари АҚШ президенти қароргоҳи ёнида тўппонча кўтарган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар бермоқда.
Гумонланувчи аёлни Оқ уйнинг шимолий қисмидаги панжара яқинида кўриб қолишган, унинг камаридаги кобурада тўппонча бўлган. Аёл ҳибсга олингач, унинг Мичиган штати фуқароси эканлиги аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда юқори мансабдаги шахслар мудофааси учун жавоб берувчи Махфий хизмат ходимлари маҳбусни сўроқ қилмоқда.
Изоҳ (0)