Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Красноярск ўлкасида физик олим Антон Шарипов ўз устидан суюқ азот қуйиб, чиниқмоқда, деб ёзади Vesti.ru. Олимнинг айтишича, уни бунга оммалашиб кетган Ice Bucket Challenge акцияси ундаган.

Фото: vesti.ru

Фото: vesti.ru

Антон Шарипов 196 даража совуқ суюқ азотда илм-фан туфайли чўмилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳар бир мураккаб ҳодисани илмий жиҳатдан тушунтириб бериш мумкин. Масалан, унинг суюқ азотга чўмилиб, сўнг ҳеч нарса бўлмагандай юриши азотнинг ўзига хос жиҳати билан изоҳланади. Суюқ азотнинг ҳарорати паст, тананики эса юқори бўлгани сабабли, буғ қатлами юзага келади, натижада азот танага тегмайди.

Антон Шарипов суюқ азотнинг бу хусусиятини аввалдан билганини, бироқ шу пайтгача фақат қўли ёрдамида уни синаб кўрганини, Ice Bucket Challenge акцияси эса уни азотга тўлиқ чўмилишга ундаганини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди