АҚШ ҳукумати томонидан Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари учун тахминан 500 миллион долларга сотиб олинган 20 та ҳарбий-транспорт самолётларининг 16 таси афғон ҳарбийлари томонидан йўқ қилинди. Унинг қисмлари эса темир-терсак сифатида ҳар бир қадоғи (409,5 грамм) олти центдан сотилмоқда, дея хабар берди «Российская газета» FохNews телеканалига таяниб.
Гап шундаки, 2013 йилда АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан сотиб олинган 20 та самолётдан иборат партияда афғон ҳарбийлари томонидан нуқсонлар аниқланган ва улар яроқсиз деб топилган эди.
Самолётлар бироз вақт давомида Қобул халқаро аэропортида парвоз йўлагини банд қилиб мақсадсиз туравергач, афғон ҳарбийлари уларнинг 16 тасини темир-терсак сифатида сотишга қарор қилган.
Бу АҚШдаги Афғонистонни реконструкция қилиш бўйича махсус бош инспекция текширувлари чоғида аниқланган. Инспекция раҳбари бу борадаги ҳужжатларни АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига тақдим этган, уларнинг бунга қандай муносабат билдиргани номаълум бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)