Покистон Ҳиндистон билан жангга киришиш ниятида эмас ва икки мамлакат ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун зарур чораларни кўришга тайёр. Бу ҳақда республика бош вазири Наваз Шариф баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Нашрнинг эслатишича, 9 октябрь, пайшанбага ўтар кечаси покистонлик чегарачилар Жамму ва Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб ўт очди. Ҳинд чегара қўшинларининг 60 та пости ва атрофдаги 90 та қишлоқлар ўққа тутилди. Ҳиндистон томони жавоб ўтини очди. Қишлоқлардаги 30 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
«Ҳар иккала мамлакат раҳбарияти бўйнида тангликни зудлик билан юмшатиш мажбурияти турибди», — деди бош вазир.
Изоҳ (0)