МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айланмаси 2014 йилнинг биринчи ярмида ташқи сабаблар туфайли ҳам, Ҳамдўстликдаги қатор давлатларнинг бошқа бозорларга эътибор қаратгани туфайли ҳам пасайиб кетди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг МДҲ саммитидаги нутқига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
«Биринчи ярим йилликда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси 9 фоизга — 111 миллиард долларгача тушиб кетди. 2013 йилнинг шу даврида у 123 миллиард долларга, бутун йил давомида эса 235 миллиард долларга тенг бўлган. Бу рақамлар асосан ноқулай ташқи аҳвол билан боғлиқ. Шу билан бирга улар Ҳамдўстликнинг баъзи иштирокчилари иқтисодий приоритетларининг ўзгариши оқибати ҳамдир», — деди Путин.
Изоҳ (0)