Дания, Ирландия, Польша, Литва ва Швеция парламентлари етакчилари Киевга етиб келишди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net. Украина президенти улар билан учрашув ўтказиб, Украинадаги сайловларга ўз кузатувчиларини юборишни таклиф қилди.
Пётр Порошенко спикерларга Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун ташаккур билдириб, уларни иқтисодий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.
Шунингдек президент Европа давлатларини Донбассга гуманитар ёрдам беришга қўшилишга даъват этди.
Изоҳ (0)