Кейинги ҳафтадан бошлаб iPhone 6 смартфонининг юқори суратда ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди.
Аввал хабар қилинганидек, iPhone 6 смартфонининг икки хил – 4,7 ва 5,5 дюйм дисплейли тури ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Аммо августнинг иккинчи ҳафтасигача 5,5 дюйм дисплейли iPhone 6 бу жараёнда иштирок этмайди. Чунки смартфонни йиғиш билан шуғулланувчи Foxconn ва Pegatron компаниялари яна қўшимча ишчи кучига муҳтож.
Шунингдек, Foxconn смартфон йиғишда илк бор роботлардан фойдаланмоқчи.
Изоҳ (0)