АҚШнинг Калифорния штати Санта-Барбара шаҳри яқинидаги университет ёнидан автомобилда ўтиб бораётган номаълум шахс олти кишини отиб ташлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Полициячилар таъқиби ва отишмалардан сўнг, жиноятчи машинаси билан тўхтаб турган автомобилга келиб урилди. У бошига келиб теккан ўқ туфайли ҳалок бўлган ҳолда топилди.
Бахтсиз ҳодиса туфайли етти киши касалхонага етказилди. Санта-Барбара полицияси далиллар бўйича жиноятнинг қасддан уюштирилганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)