Украинада «Сайловлар» («Выборы») ахборот-таҳлилий тизими номаълум кишилар томонидан бузиб ташланди. Энди якшанба куни бўлиб ўтадиган президент сайловларидаги овозлар қўлда ҳисобланади. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ўз сайтида маълум қилди.
«Марказий сайлов қўмитаси бу ҳақда ички ишлар вазирлиги ва Украина хавфсизлик хизматига жуда кеч хабар берди. Қўмита дастурчилари ушбу қурилмани ҳозиргача тузата олишмади», — деб ёзади Аваков. У энди овозларнинг қўлда ҳисобланиши, натижада ҳисобот янада ишонарли бўлишини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)