24 май куни Донецк халқ республикаси активистлари томонидан назорат қилинадиган Славянск яқинидаги Андреевка қишлоғида италиялик журналист ва унинг таржимони ўлдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бундан ташқари, гувоҳларнинг таъкидлашича, Франциядан келган мухбир миномёт отишмасида оёғидан яраланган ва шифохонага жўнатилган.
Шанба куни Семёновка қишлоғида халқ қўшинлари ва Украина ҳарбий хизматчилари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Кун бўйи миномёт, автомат ва пулемётлар билан отишмалар давом этди. Кечқурун украин қўшинлари шаҳар ва унинг атрофларини қайтадан ўққа тутди.
Изоҳ (0)