Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе 4-5-март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.
2022 йилнинг июлида ўша вақтдаги Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тошкентга келганди. Ташриф чоғида Ираклий Гарибашвили президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, икки томонлама амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинганди.
2023 йилнинг июлида эса Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 17-18-июль кунлари Тбилисида бўлиб, Грузия ҳукумати билан музокаралар ўтказган эди.
Изоҳ (0)