• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишидан кўзланган якуний мақсадни айтди

    Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида қисқача маълумот берди.

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Унинг таъкидлашича, 2024 йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади. Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу аъзоликнинг асосий ҳужжати — ишчи гуруҳ ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди.

    Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.

    Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди. Унинг қайд этишича, тез орада ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун 2025 йилда ҳам Ўзбекистон шу суръатда давом этади. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.

     “ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир”, деди президент ёрдамчиси.

    Ўзбекистонинг ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатлари

    Фото: Flickr

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ 1998 йилда ташкил этилган эди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч марта учрашди ва 2005 йилларнинг ўрталарига келиб бу борада халқаро экспертлар билан учрашувлар тўхтаб қолганди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланди. Шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтди.

    2023 йил сентябрида Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказганди. Унда ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирганди.

    2024 йил февралида Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди.

    Ўзбекистон нима учун ЖСТга аъзо бўлиши керак?
     
    “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдан оладиган энг биринчи манфаатимиз—иқтисодиётда корхоналар учун тенг шароит яратилишидир. Бу ўз навбатида рақобат муҳити яхшиланишига олиб келади ва бу иккинчи муҳим жиҳат — рақобат муҳити яратилишига олиб келади. Рақобатсиз ривожланиш қийин. Тез ривожланган давлатлар тажрибасига қаралса, уларда иқтисодий ўсишнинг асосий манбаларидан бири рақобат муҳити бўлган. Учинчидан, сифатли инвестициялар келади. Бу иқтисодиётнинг барқарор ўсиши учун муҳим омил”, деган эди Азиз Урунов ташкилотга аъзолик ҳақида “Дарё”га берган интервьюсида. 
     
    Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ушбу ташкилотга қўшилиш орқали оладиган тўртинчи энг муҳим фойда — савдо муносабатларида ЖСТ аъзолари билан бир тилда гаплашиш бўлади. Мамлакат ташқи бозорга очилади. Бу Ўзбекистоннинг нафақат ички бозори, балки ташқи бозорларни ҳам тадбиркорларга очилишига ёрдам беради. Глобал ишлаб чиқариш занжирига кириш учун катта имконият яратади.
     
    Ўзбекистон 2026 йилгача Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлмоқчи. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов эканлигини таъкидлаганди.
    27 январ, 12:30   Изоҳ (0)   5858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ЖСТ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Биз синяпмиз!” — Иқтисодиёт ассамблеяси раиси кичик ва ўрта бизнесдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни сўрамоқда

    07.08.2024, 16:11

    Ўзбекистон савдо бозоридаги ислоҳотлар: яроқсиз стандартлардан воз кечиш, логистик тўсиқларни енгиб ўтиш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида 

    13.08.2024, 23:43

    Инвесторлар Ўзбекистондан давлат харидларида шаффофликни ошириш, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни кутмоқда — АҚШ давлат департаменти

    16.08.2024, 15:55

    Танзила Норбоева АҚШ элчиси билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини муҳокама қилди

    05.09.2024, 17:10

    Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди 

    13.09.2024, 14:28

    “Дарё” дайжести: 13 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    13.09.2024, 23:05

    “Ўзбекистон ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришга бел боғлаган” — Саида Мирзиёева

    14.09.2024, 12:04

    Эшак гўшти ҳақидаги хабарлар ортидан президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили баёнот билан чиқди 

    17.09.2024, 22:15

    Саида Мирзиёева Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

    19.09.2024, 19:22

    Ҳиндистонда маймунчечакнинг янги штамми билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди 

    23.09.2024, 20:55

    Ўзбекистон қаршисидаги стратегик дилемма: Евросиё иқтисодий иттифоқи амбициялари ва ЖСТга аъзолик 

    27.09.2024, 21:20

    Эҳтимолий АҚШ—Хитой савдо уруши: Ўзбекистон иқтисодиётига туғилиши мумкин бўлган хавфлар

    11.11.2024, 20:04

    Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    13.11.2024, 18:22

    Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи якунланди

    13.11.2024, 18:59

    “Яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш лойиҳасига старт берилиши, Ўзбекистон ҳудудларида ёққан қор, биржада бошланғич нархига чеклов ўрнатилган Аи-80 бензини: 13...

    13.11.2024, 22:50

    Шавкат Мирзиёев Финляндия президентини Ўзбекистонга таклиф қилди 

    17.11.2024, 20:10

    Қонунчилик палатаси ҳузурида жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссияси ташкил этилиши мумкин

    18.11.2024, 14:13

    Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги кейинги қадамларни муҳокама қилди

    22.11.2024, 21:44

    Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

    29.11.2024, 16:45

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Филиппин билан музокараларни якунлади

    02.12.2024, 15:02

    ЖСТ йўлида: Ўзбекистонни олдинда қандай муаммолар кутади?

    04.12.2024, 19:55

    Бош мураббийи ўзгарган “Пахтакор”, шеригини ўлдириб, 15 йилга қамалган юк ташувчи эркак, президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Абдусалом Азизов: 4 дек...

    04.12.2024, 22:55

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади

    10.12.2024, 10:55

    Метан заправкаларда пайдо бўлган навбатлар, талабаларга поезд ва самолёт учун берилган чегирмалар, сотилаётган 1 млрд сўмлик қалбаки пул: 10 декабрнинг энг муҳим х...

    10.12.2024, 23:13

    Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди

    16.12.2024, 12:15

    Банкларга қўйилган янги вазифалар, Damas’ни уриб юборган поезд, янги қурилган уйда газ таъминотисиз яшаётган аҳоли: 16 декабрнинг энг муҳим хабарлари

    16.12.2024, 23:04

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    20.12.2024, 10:41

    Тадбиркорлар билан мулоқот қилган президент, хизмат хонасида қимор ўйнаган мактаб директори, ис газидан вафот этган бир оиланинг уч аъзоси: 20 декабрнинг энг муҳим...

    20.12.2024, 23:43

    АҚШ Яқин Шарқ харитасини қайта тузиб чиқмоқда, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

    26.12.2024, 19:45

    “Дунёда даволаш учун бирорта препарат ва вакцина йўқ” — Хитойда авж олган метапневмовирус янги пандемияга сабаб бўлиши мумкинми?

    8 январ, 14:01
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.