• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон савдо бозоридаги ислоҳотлар: яроқсиз стандартлардан воз кечиш, логистик тўсиқларни енгиб ўтиш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида

    “Ташқи савдо эркин эмас, адолатли бўлиши керак”.
    Лин Нофзигер, Оқ уй собиқ сиёсий директори

    Марказий Осиё чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон жаҳон савдо бозорида етакчилардан бири бўлиш салоҳиятига эга давлат ҳисобланади. Бироқ, яроқсиз стандартлар, логистик муаммолар ва қатъий импорт сиёсати узоқ муддатдан бери бозорда беқарорликка сабаб бўлаётганди. Сўнгги пайтларда ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистон экспорт салоҳиятини юксалтириш учун зарур ислоҳотлар савдо ва ишбилармонлик соҳаси вакиллари орасида муҳокама қилиняпти.

    Техник регламентлар муаммоси

    Ўзбекистон экспортини секинлаштирувчи энг долзарб муаммолардан бири ҳозирги замон стандартларига жавоб бермайдиган техник бошқарувдир. Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) қўшилиши борасида бош музокарачи Азизбек Ўрунов таъкидлаганидек:

    “Экспорт имкониятларимизни чеклаб турган муаммолардан бири техник тартибга солиш соҳаси эканига борган сари ишончим комил бўлиб бормоқда. Ўзбекистондаги мавжуд сертификатлар, стандартлар ва техник регламент деярли ҳеч бир давлатда тан олинмайди. Ҳозирга келиб уларни киритган мамлакат томонидан ҳам рад этилган GOST стандартлардан халос бўлиш вақти келди”.

    Совет давридан мерос бўлиб қолган GOST стандартлари энди халқаро меъёрларга мос келмайди. Натижада ўзбек товарлари жаҳон бозорига чиқиш жараёнида катта тўсиқларга дуч келмоқда. Ушбу стандартларнинг кўплаб мамлакатларда тан олинмаганлиги туфайли Ўзбекистон маҳсулотлари кўплаб давлатларда экспорт учун яроқсиз ҳолга келди. Бу эса бой берилган имкониятлар ва иқтисодий йўқотишлар демакдир. Бугунги кунда Ўзбекистон учун жаҳон миқёсида эътироф этилган стандартларни қабул қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    Яхши хабар, яқинда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Савдо ваколатхонаси элчиси Кетрин Тай экспорт ландшафтини қайта шакллантириш бўйича келишувга эришди. 1-июндан АҚШ гўшт ва парранда маҳсулотлари тайёрлайдиган корхоналарга ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилишга рухсат берди. Бу янги экспорт имконияти ҳамкорликда муҳим қадам бўлиб, америкалик ишлаб чиқарувчиларга Ўзбекистон бозорига кириш эшигини очибгина қолмай, ўзбек истеъмолчиларига юқори сифатли маҳсулотларнинг кенг танловини тақдим этади.

    Халқаро стандартларга бўлган эҳтиёж

    Бу борадаги ислоҳотлар заруратини стратегия ва ривожланиш бўйича тажрибали маслаҳатчи Питер МакКен ҳам қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон тараққиётида халқаро стандартлар аҳамиятини яна бир бор таъкидлади:

    “Мутлақо тўғри. Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, саноат товарлари ва бошқалар савдосида халқаро стандартларга амал қилмасдан белгиланган мақсадга эриша олмайди. Ихтиёрий дастурлар бу соҳага мос келмайди: битта ёмон ишлаб чиқарувчи бутун Ўзбекистон маҳсулотларининг обрўсига путур етказиши мумкин”, деди МакКенн.

    Ушбу фикр глобал стандартларга мажбурий риоя қилиш эмас, балки ихтиёрий дастурларни сақлаб қолиш катта хавф туғдиришидан далолат. Бутун Ўзбекистон экспорт бозорининг яхлитлиги хавф остида, чунки бир сифатсиз маҳсулот барча ишлаб чиқарувчиларнинг обрўсига путур етказиши, халқаро харидорлар ишончини қозониш ёки сақлаб қолишда муаммолар туғдириши мумкин.

    Логистика — яна бир тўсиқ

    Техник регламентлардан ташқари, логистика ҳам Ўзбекистон савдо ландшафтида тўсиқ бўлиб қолмоқда. “РЕ” бошқарувчиси Элбек Рихсиев ушбу масала юзасидан ўз фикрини билдирди. 

    “Яна бир секин ривожланаётган соҳа, менимча, логистика. Энг муҳими, бир-икки қийинчиликнинг ўзи билан экспорт бозорига чиқиш мумкинми?!” дейди Элбек Рихсиев.

    Самарали логистика ҳар қандай муваффақиятли экспорт стратегиясининг асосидир. Ўзбекистонда инфратузилманинг етарли даражада мукаммал эмаслиги, қоғозбозлик ёки чегарадаги кечикишлар туфайли товарларни самарали олиб ўтишдаги муаммолар савдога тўсқинлик қилмоқда. Логистик тартибсизликлар товарни етказиб беришда кечикишларга ва харажатлар ошиши натижасида халқаро бозорда рақобатга чидамсизликка сабаб бўлиши мумкин. 

    Импорт сиёсатини ислоҳ қилиш: эркинлик сари қадам

    Ўзбекистоннинг савдо сиёсати тарихан протексионизм — юқори импорт божлари, лицензиялаш талаблари ва эркин муомаладаги валютага киришни чеклаш сифати билан ажралиб туради. Ҳукуматнинг импорт сонини қисқартириш ва қатъий қоидаларни ишлаб чиқиши ҳам импорт, ҳам экспортнинг қисқаришига олиб келди. Айниқса импортга катта зарар етди. Ушбу сиёсатлар маҳаллий саноатни ҳимоя қилишга қаратилган бўлса-да, импорт нархлари ошиб, истеъмолчилар танлови чекланди.

    Бироқ, ўзгариш белгилари мавжуд. 2024 йил 1 январдан бошлаб импорт қилинадиган товарларни ўзбек тилида мажбурий маркалаш талабини бекор қилиш тўғрисидаги қарор натижасини кўрсатди. Ушбу ислоҳот халқаро савдо фаолиятига мослашиш ва бозор тўсиқларини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир.

    Шунга қарамай, маълум қийинчиликлар сақланиб қолмоқда. Керакциз солиқлар, норасмий йиғимларнинг мавжудлиги, маҳсулот сертификатлари ва божхона квитансияларига бўлган талаб импорт жараёнини мураккаблаштиради. Бу тўсиқлар нафақат харажатларни оширади, балки коррупция учун эркин муҳит яратади. 

    Минтақавий контекст ва ишлаб чиқилаётган лойиҳалар

    Бундан ташқари, Марказий Осиё савдо ландшафти кенг миқёсда ўзгариб бормоқда. Сўнгги беш йилнинг ўзида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 11 миллиард долларга ўсди. Бу эса минтақавий иқтисодий интеграцияни кенгайтириш йўлидаги динамик силжишни акс эттиради.

    Марказий Осиёда янги савдо келишувлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан инфратузилма лойиҳалари ва савдони енгиллаштириш бўйича қўшимча ҳамкорлик бунга ёрқин мисолдир. Ушбу ташаббус минтақавий савдони ривожлантириш ва Марказий Осиё бозорларини янада самарали интеграциялашга қаратилган.

    Дарҳақиқат, Ўзбекистон ўзининг стратегик жойлашувидан фойдаланиб ўзини қуруқликдаги асосий марказга айлантиришга интилмоқда. Аввалроқ, Азизбек Ўрунов савдо йўлларини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган Трансафғон темир йўли ва Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли каби бир қанча йирик инфратузилма лойиҳаларига тўхталиб ўтган эди. 

    “Президентимиз Ўзбекистонни минтақавий ва жаҳон иқтисодиёти билан боғлаш борасида янги ташаббусни илгари сурмоқда. Мақсадимиз денгизга чиқиш имконияти чекланган давлатдан ташқи савдо ва иқтисодий алоқалар нуқтаи назаридан қуруқликдаги марказга айланиш”, деди Ўрунов.

    Шунингдек, у иқтисодий коридорларнинг ролига тўхталиб, “Саноатимизни глобал қиймат занжирига интеграция қилиш учун махсус йўлларни ташкил этишни мақсад қилганмиз”, деб таъкидлади.

    Келажакка йўл: глобал стандартларни қабул қилиш ва логистикани яхшилаш

    Ўзбекистон савдо салоҳиятини тўлиқ ишга тушириш учун кенг қамровли ислоҳотлар зарур. Мамлакатда биринчи навбатда техник регламентларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва уларни халқаро стандартларга мослаштириш лозим. Бу ўзгариш нафақат янги бозорлар эшикларини очибгина қолмай, балки Ўзбекистон маҳсулотларининг жаҳон миқёсидаги обрўсини оширади.

    Бунга параллел равишда логистика инфратузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Соддалаштирилган логистика товарларни тез ва арзон ташиш билан бирга, Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширади.

    Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон импорт сиёсатини ислоҳ қилиш, муаммоларни камайтириш, эркин ва рақобатбардош савдо муҳитини яратиш ҳаракатларини давом эттириши керак. Бу саъй-ҳаракатлар халқаро стандартларга содиқлик билан биргаликда Ўзбекистон иқтисодиёти ва халқига фойда келтирадиган жаҳон савдосининг асосий иштирокчисига айланишида ёрдам беради.

    ЖСТга аъзо бўлиш: Ўзбекистон учун имкониятми ёки хавф?

    Ўзбекистоннинг 1994 йилда бошланган ва сўнгги пайтларда жадаллашган ЖСТга аъзо бўлиш режаси бозордаги кўплаб муаммоларини ҳал қилувчи калит бўлади. Мамлакат 2026 йилга қадар тўлиқ аъзоликка эришишни мақсад қилган. Ўзбекистон сиёсий монополияларни чеклаш ва адолатли тижоратни таъминлаш бўйича 85-сонли Фармонни жорий этиш орқали ЖСТ талабига мослашмоқда. ЖСТга аъзо бўлиш Ўзбекистон обрў-эътиборини ошириши, инвестицияларни жалб қилиши ва белгиланган қонунларга риоя этилишини таъминлаши кутилмоқда.

    Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобатнинг кучайиши ва муддатли иш ўринларини йўқотиш каби хавфларни келтириб чиқариши мумкин бўлса-да, бу истеъмолчилар танловини кенгайтириш, нархларни пасайтириш каби имтиёзларни ваъда қилади. Ҳукумат ушбу ўзгаришларни стратегик инвестициялар билан назорат қилиши ва салбий таъсирларни юмшатиш чораларини кўриши керак.

    Бугунги кунда Ўзбекистон инвестиция, савдо, шериклик ёки таълим соҳаларида бўлсин, дунё эътиборини тобора ўзига тортиб бормоқда. 2024 йилнинг дастлабки беш ойида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 26,7 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 3,0 фоизга ошган. Экспорт 10,85 миллиард долларга кўтарилиб, 1,9 фоизга, импорт эса 3,7 фоизга ўсиб, 15,87 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу ижобий тенденцияларга қарамай, Ўзбекистон 5,02 миллиард долларлик савдо тақчиллигига дуч келди, импорт товарлари миқдори экспортдан ошиб кетди.

    Бундан ташқари, 2024 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 14 мингга яқин корхона хорижий сармоядорларга эга бўлиб, бунда савдо сектори етакчилик қилмоқда. KFC, Costa Coffee, Domino’s ва Papa John’s каби таниқли брендлар мамлакатда мавжуд бўлиб, Pizza Hut ва Hardee’s ҳам Ўзбекистон бозорига кириши кутилмоқда. Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишга тайёрланар экан, бозорга янада кўпроқ халқаро брендлар кириб келиши мумкин, бу эса истеъмолчиларга кенг танлов имконини бериш билан бирга маҳаллий бизнесда янги муаммоларни келтириб чиқаради.

    Ўзбекистоннинг йирик глобал савдо иштирокчисига айланиш йўлида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар ва стратегик ташаббуслар орқали бир қанча муҳим муаммолар ҳал қилинди. Яроқсиз техник регламентлар ва логистика самарасизлиги мамлакатнинг савдо салоҳиятига тўсқинлик қилиб, модернизация ва такомиллаштиришни талаб қилади. Эркин ва рақобатбардош муҳитни яратиш мақсадида импорт сиёсатини ислоҳ қилиш ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг инфратузилма лойиҳалари орқали минтақавий интеграциялашуви ва ЖСТга аъзо бўлиши янги имкониятлар яратади. Ушбу соҳаларни самарали ривожлантириш, Ўзбекистонга жаҳон савдо бозоридаги мавқейини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва иқтисодий ривожланиш имконини беради.

    Моҳинур Султонова

    13.08.2024, 23:43   Изоҳ (0)   11717
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 13 августнинг энг муҳим хабарлари 

    13.08.2024, 22:43

    Президент масъулларга сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди

    13.08.2024, 21:14

    Америка компанияси Ўзбекистон бизнес-жетларига хизмат кўрсатади  

    13.08.2024, 20:58

    Навоийда жами 281 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди 

    13.08.2024, 20:27

    Ўзбекистонда омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизимидан воз кечилиши мумкин 

    13.08.2024, 19:25

    “Айбим — керакcиз жойда бўлиб қолганим”. Андижонлик тадбиркор нега қотилликка қўл урди? (видео)  

    13.08.2024, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.