Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


Аввалроқ Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари Айбек Дадебай билан учрашув ўтказган эди.
Изоҳ (0)