• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Пул Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда 200 минг сўм номиналдаги банкнотлар улуши ошди

    Ўзбекистонда 2024 йили банк карталарига кирим қилинган маблағлар 1 034 трлн сўмни ташкил қилиб, 2023 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошган. Бу ҳақда ЎзА Марказий банкнинг 2024 йил учун нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳига таяниб хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳисобот даврида банк карталаридаги 226 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 19,5 фоиз кўп) маблағлар нақдлаштириб олинган. Хусусан, банкоматлар орқали 189 трлн сўм миқдорида нақд пул ечилган.

    2024 йилда умумий пул тушумлари 840 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 26 фоизга ошди. Жумладан, умумий пул тушумларида терминал (шу жумладан, мобил иловалар) орқали тушумлар улуши 2023 йилдаги 38 фоиздан 2024 йилда 40 фоизга ўсиши кузатилди. Савдо ва хизматлар соҳасида терминал тушумлари (шу жумладан, мобил илова орқали тўловлар) салмоғи ўтган йилдаги 40 фоиздан 44 фоизга етди.

    Марказий банк томонидан иқтисодиётни зарур миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш ҳамда ортиқча нақд пулларни муомаладан қайтариб олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда. 2024 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 1 011 трлн сўмни (нақд пул тушумлари – 501 трлн сўм, берилган нақд пуллар – 510 трлн сўм) ташкил этгани ҳолда, 2023 йилга нисбатан 22 фоизга ошди. Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилга нисбатан 87 трлн сўмга ёки 21 фоизга ўсди.

    Хусусан, банк хизматларидан нақд пул тушумлари 33 трлн сўмга, савдо тушумлари 22 трлн сўмга ва пулли хизматлардан тушумлар 16 трлн сўмга кўп бўлди.

    2024 йилда банк кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали жами берилган нақд пуллар 2023 йилга нисбатан 92 трлн сўмга ёки 22 фоизга ошди. Мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 37 трлн сўмга ҳамда банклар томонидан аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун берилган нақд пуллар ҳажмининг 27 трлн сўмга ўсиши ҳисобига юзага келди.

    2024 йилда банк карталарига кирим қилинган маблағлар (1 034 трлн сўм) 2023 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошиб, ушбу даврда банк карталаридаги 226 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 19,5 фоиз кўп) маблағлар нақдлаштириб олинди.

    Банкларга тушган нақд пуллар ва уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди. Хусусан, Марказий банк томонидан 2024 йилда муомалага қўшимча 10,3 трлн сўм нақд пуллар чиқарилди ва 2025 йил 1 январь ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 19,2 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоиз бандга пасайди.

    2024 йил давомида Марказий банк томонидан қўшимча нақд пулларнинг (янги намунадаги) муомалага чиқарилиши натижасида банкнотлар умумий сони 152 млн донага кўпайди. Ўз навбатида, муомаладаги нақд пуллар таркибида уларнинг миқдори бўйича 200 минг сўмлик банкнотлар улуши 2024 йилда – 18,6 фоиздан 23,4 фоизга, 20 минг сўмликнинг улуши – 4,4 фоиздан 6,7 фоизга етган бўлса, 100 минг сўмлик банкнотлар улуши – 42,5 фоиздан 40,9 фоизга, 50 минг сўмликнинг улуши – 20,5 фоиздан 16,6 фоизга камайди.

    2025 йил 1 январь ҳолатига нақд пул муомаласини ташкил этишда аҳолига қулайлик яратишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида муомаладаги эски намунадаги банкнотларни босқичма-босқич қайтариб олиш ва уларни янгилари билан алмаштириш чоралари кўрилди.

    Натижада, 5 минг сўмлик банкнотлар таркибида эски намунадаги банкнотлар миқдори 2023 йилдаги 67 фоиздан 2024 йилда 25 фоизга, 10 минг сўмлик банкнотларда – 64 фоиздан 24 фоизга, 50 минг сўмлик банкнотларда – 61 фоиздан 25 фоизга ва 100 минг сўмлик банкнотларда – 39 фоиздан 18 фоизга қисқарди.

    Шу билан бирга, чакана савдо ва аҳолига пулли хизматлар соҳасидаги ҳисоб-китобларда қайтим пуллари (майда пуллар) сифатида фойдаланиш учун 2024 йил давомида қўшимча 54,5 млрд сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилди ҳамда уларнинг жами муомаладаги нақд пуллар таркибидаги миқдорий салмоғи 0,3 фоизни ташкил этди.

    15 январ, 21:50   Изоҳ (0)   14752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пул#нақд#банкнот#Марказий банк

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евроиттифоқда 20 евролик янги купюра муомалага киритилди

    25.11.2015, 15:23

    Марказий банк: 50 минг сўмликнинг муомалага чиқарилиши инфляция ва нархларга таъсир кўрсатмайди

    16.08.2017, 18:53

    5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюраларнинг ғаройиб тарихи

    22.08.2017, 11:49

    Марказий банк истеъмолчиларга қайтимларни тўлиқ беришга доир мурожаатни эълон қилди

    06.12.2018, 18:00

    Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик купюра намунаси ва дизайнини маъқуллади

    16.01.2019, 12:48

    Ўзбекистонда 1000 сўмлик банкноталар муомаладан чиқариладими? Марказий банк масъули жавоб берди

    13.03.2021, 14:49

    «200 000 сўмлик банкнота нақд пул етишмовчилиги муаммосини вақтинча енгиллаштиради, лекин бартараф этмайди» — Отабек Бакиров

    13.07.2022, 18:08

    Ўзбекистонда майда пуллар камайиб кетяпти. Бунинг сабаби нимада?

    10.04.2023, 20:25

    Ўзбекистонда банкноталар ипак толалари қўшилган янги қоғозларда чоп этилиши мумкин

    30.05.2023, 13:05

    Ўзбекистонда яшовчи Visa Kapitalbankдан “Килограмм пул” акциянинг иштирокчиси 50 миллион маблағ ютиб олди 

    13.05.2024, 18:00

    Путин шимолий кореялик аскарлар эвазига Кимга нималар берди?

    18.12.2024, 10:25

    Uzum Банк ва Visa пластик дебет карталарни ишга туширди

    19.12.2024, 12:00

    Ўзбекистонда 1 январдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

    1 январ, 09:50

    Етимликда улғайган, аёлининг вафотидан кутилмаган зарба олган ва “Отелло” бўлганидан афсусланадиган Ёқуб Аҳмедов 87 ёшда (фото, видео)

    6 январ, 14:51

    Ер юзидаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бу даражада бойиб кетган?

    6 январ, 18:39

    Тошкентдаги автобусларда йўл ҳақини нақд кўринишида берганлар жаримага тортилади

    7 январ, 10:09

    Тошкентдаги автобусларда нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисидаги маълумотлар асоссиз — Транспорт вазирлиги

    7 январ, 23:15

    Янги автобуслар, электрон тўловлар, трамвай: 2025 йили Ўзбекистон транспорт тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

    9 январ, 22:29

    Чиқиндихонада ётган 700 миллион доллар: британиялик эркакка ичида биткоин бўлган дискини қазиб олишга рухсат беришмади

    10 январ, 18:58

    На халққа, на давлатга фойда келтираётган “Афросиёб”. Тезюрар поезд “ўзбек орзуси”га айланадими?

    14 январ, 16:39

    Етимликда улғайган, “морг”да ишлаган ва ўзидан 10 ёш катта аёл билан оила қурган Шукурулло Исроилов 55 ёшда (фото, видео)

    14 январ, 19:35

    АҚШда Хитой автомобиллари сотуви рекорд даражага етди

    14 январ, 18:44

    Hayot Bank Тошкентда янги банк хизматлари марказини очди

    14 январ, 18:00

    Учига чиққан фирибгар аёлдан тортиб, жинсий зўравон эркакка қадар. Минглаб йилга қамалган жиноятчилар

    14 январ, 20:45

    БААда нуфузли совринни қўлга киритган Тошкент Президент мактаби ўқувчилари, Самарқандда қурилиши кутилаётган ерусти метро йўли, Истанбулда қалбаки алкоголдан заҳар...

    14 январ, 22:40

    “Европа мудофаа харажатини оширмаса, европаликлар рус тилини ўрганишга мажбур бўлади” — НАТО бош котиби

    15 январ, 09:32

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48

    Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қўлбола алкоголни сотувга қўйганларга жиноят иши қўзғатилди

    15 январ, 11:13

    Минг доллардан 1 миллион долларгача: Порахўрликда айбланган ҳоким ва “замҳокимлар”

    15 январ, 11:52

    2025 йилга келиб Beepul Ўзбекистондаги фойдаланувчилар сони ва даромадини бир неча баробарга оширди

    15 январ, 15:00

    “Мамлакатимизда ҳар қандай масалани пулга ҳал қилиш мумкин” — қозоғистонлик депутат

    15 январ, 14:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.