• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ер юзидаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бу даражада бойиб кетган?

    L’Oreal асосчиси набираси Франсуаза Беттенкур Майерс 100 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга бўлган дунёдаги биринчи аёл бўлди. Қуйида жуда катта активларга эга бўлган француз аёли ва унинг мураккаб оилавий муносабатлари ҳақида маълумот берамиз.

    Франсуаза Беттенкур Майерс , 2011 йил август
    Фото: Legion Media

    Франсуаза Беттенкур Майерс 2017 йилда онасидан L’Oreal акцияларининг учдан бир қисмини мерос қилиб олади ва Bloomberg маълумотларига кўра, 82,1 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бой аёлга айланади. Оддий миллиардер меросхўрлардан фарқли ўлароқ, бу хоним эътиборини L’Oreal директорлар кенгаши аъзолигига (у бир нечта кенгаш қўмиталарида, жумладан, стратегия ва барқарорлик, инсон ресурслари, тайинлаш ва бошқарув) ва ўзининг ёзувчилик карьерасига қаратди. Бадавлат меросхўр юнон мифологияси ва яҳудий-христиан муносабатларидан тортиб эшитиш ва карлик ҳақидаги мавзуларда китоблар ёзган.

    Франсуаза 2025 йилда 72 ёшга тўлади. У L’Oreal асосчиси Эжен Шуэллернинг набираси. Бобоси 1908 йилда Oreal деб номланган янги соч бўёғи формуласини ихтиро қилади. Бу ихтиро Шуэллерга катта даромад олиб келади, 1957 йилда унинг бойлиги қизи Лилиан Беттенкурга ўтади. Унинг эри Андре Беттенкур француз сиёсатчиси бўлиб, ҳукуматда вазир ва сенатор бўлиб ишлаган. Беттенкурлар француз жамиятида ўзларининг ҳашаматли базмлари билан машҳур эди.

    Лилиан Беттенкур, эри Андре Беттенкур ва уларнинг қизи Франсуаза Беттенкур, 1988 йил 23 март
    Фото: Legion Media

    Бироқ Франсуаза Беттенкур Майерс ҳеч қачон ота-онаси каби ҳашаматли турмуш тарзини олиб бормаган. Унинг севимли машғулотлари — китоб ёзиш ва пианино чалиш бўлган. Ванитй Фаир нашрига кўра, ўсмирлик чоғидаёқ Франсуазанинг онаси билан муносабатлари яхши кечмаган.

    “Франсуаза оғир-вазмин эди, дейди Лилиан Беттенкур, ҳар доим мендан орқада бўларди”. The New York Times газетасининг ёзишича, онаси 2009 йилда француз газетасига берган интервьюсида қизини “совуқ бола” деб атаган.

    Беттенкур Майерс “Беттенкур иши” деб номланувчи мерос бўйича оилавий суд жараёнини бошлаганида бу муносабатлар кескин нуқтага етади. Неw Ёрк Times газетасининг ёзишича, суд жараёнида Франсуаза онасининг энг яқин дўсти, фотограф Франсуа-Мари Бане Беттенкур хоним билан бўлган “ишқий можароси”дан фойдаланиб, кекса аёлни унга нақд пул, тахминан 1,86 миллиард долларлик санъат ва кўчмас мулк беришга мажбурлаганини даъво қилган. Беттенкур Майерс 2007 йил декабрь ойида Банега қарши жиноий иш қўзғатади. Лиллиан қизининг даъвосига қарши чиқади ва активларини ўз хоҳишига кўра Бане билан бўлишганини айтади.

    Лилиане, Андре ва Франсуа Беттенкур Феминиссима кўргазмасида, 1987 йил
    Фото: Legion Media

    Беттенкур хоним деменция ва Альцгеймер касаллигига чалингани, атрофидагилар эса унинг беморлигидан фойдалангани хабар қилинган. Енгилишни хаёлига ҳам келтирмаган Франсуаза Беттенкур Майерс Франциянинг ўша пайтдаги президенти Николя Саркози ҳам иштирок этган драматик терговга яна тўққиз нафар айбланувчини қўшади. Собиқ ҳукумат амалдори президентлик кампаниясини молиялаштириш учун Беттенкур пулларини ноқонуний қўлга киритганликда айбланган, гарчи президентга қарши иш далиллар йўқлиги сабабли тўхтатилган. Бане 2015 йилда “аёлнинг ожизлигини суиистеъмол қилиш”да айбланиб, икки ярим йиллик қамоқ ва жабрланувчига 158 миллион евро товон тўлаш жазосига ҳукм қилинган, бироқ кейинчалик апелляция ишида қамоқ муддати ва тўлов бекор қилинган.

    Гарчи Беттенкур Майерс суд жараёнидан ғалаба қозонган бўлса-да, кейинроқ гувоҳларга пора бергани ҳақидаги айбловлар учун тергов қилинади. Тергов 2015 йилда Бене томонидан қўйилган жиноий даъвога асосланган эди. Ўшанда Франсуаза гувоҳга берган тўлов қисман ишдан бўшатиш нафақаси, қисман шахсий қарз бўлиб, кўрсатма учун пора эмаслигини айтган. Қарши даъво 2016 йилда махфий келишув асосида ҳал қилинган.

    Судда иштирок этган адвокат Ванитй Фаир нашрига шундай дейди: 

    “Аввал онаси қизини ўлдирди, кейин эса қизи онасини ўлдирди”. 2009 йилдан бери Лилиан ва Франсуаза бир-бири билан гаплашмайди. “Ҳозир қизим билан кўришмаяпман, кўришни хоҳламайман ҳам, деган Беттенкур хоним 2008 йилда берган интервьюсида, — Мен учун у ўлган”.
    Франсуаза Беттенкур Майерс ва Лилиан Беттенкур, 2011 йил 24 январь
    Фото: Legion Media

    2011 йилда Лиллиан Беттенкур руҳий саломатлиги ёмонлашгани сабабли оиласи қарамоғига топширилади. Суд жараёнида узоқ вақтдан бери унутилган оилавий сирлар, жумладан, Беттенкур-Меернинг отаси ва бобоси нацистларга хайрихоҳ бўлгани ҳақидаги тахминлар ҳам ошкор бўлади.

    Эжен Шуэллер фашистлар Германиясининг дастлабки йилларида Адолф Гитлернинг “динамизми”ни омма олдида мақтаган ва Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин нацистларнинг ҳамкори сифатида тергов қилинган, шунингдек, республика ҳукуматини ағдариш учун фитна уюштирган махфий жамиятнинг аъзоси бўлган — 1930 йилларда Франция гуруҳни молиялаш ва унга L’Oreal штаб-квартирасида учрашувлар ўтказишга рухсат бериш орқали уларга хизмат қилган.

    Лилиане Беттенкур ва унинг қизи Франсуаза Беттенкур Майерс 2012 йил 24 январда Гранд Палаисъда бўлиб ўтган Париж мода ҳафталигида.
    Фото: Legion Media

    Андре Беттенкур, ўз навбатида, 1940 йилларнинг бошларида немиспараст матбуот учун антисемитизм мақолалар ёзган, гарчи йўналишини ўзгартириб, қаршиликка қўшилган бўлса ҳам. Кейинчалик у Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳарбий хизмати учун мукофотланган ва Франция ҳукуматида хизмат қилган.

    2017 йилда Лиллиан вафотидан сўнг, Франсуаза ўзининг миллиардлаб долларларини ва Беттенкур хоним сўнгги кунларини ўтказган Арт Деcо саройини мерос қилиб олади. Уй Парижнинг ғарбий қисмидаги бой шаҳар Неуилли-сур-Сеине шаҳрида жойлашган. Бундан ташқари, у Бриттани қирғоғидаги болалиги ўтган уйга ҳам эга бўлади. Аммо ҳозирда Франсуаза Парижнинг ғарбий чеккасида яшайди.

    Ўтган йиллар давомида француз аёлининг бойлиги кескин ўсди. Bloomberg маълумотларига кўра, Беттенкур Майерснинг соф бойлиги 82,1 миллиард долларга баҳоланиб, у дунёдаги энг бой аёл ва дунёдаги 11-энг бадавлат одам ҳисобланади. У ва оиласи L’Oreal’нинг 33 фоиз улушини назорат қилади.

    Жан-Виктор Майерс, Николас Майерс, Франсуаза Беттенкур Майерс ва унинг турмуш ўртоғи Жан-Пьер Майерс L’Oreal’да — ЮНЕСКО нинг илм-фан соҳасидаги аёлларни мукофотлаш тадбирида, Париж, 14 март 2019 йил
    Фото: Legion Media

    Франсуаза Tethys оилавий холдинг компанияси бош директори Жан-Пьер Майерсга турмушга чиққан. Уларнинг Жан-Виктор ва Николас исмли икки ўғли бор. Жан-Виктор 2012 йилда бувисининг ўрнини эгаллаб, онаси билан бирга L’Oreal директорлар кенгашида ишлай бошлади. Компания L’Oreal, Maybelline, Essie, Garnier, Urban Decay Cosmetic, Lancome ва Kiehl’s каби оммавий брендларга эга.

    Беттенкур Майерс, шунингдек, 1980 йилларда асос солган хайрия ташкилоти Betancourt-Schueller жамғармаси президенти сифатида ҳам ишлайди. Жамғарма табиий фанлар ва санъат соҳасидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратади.

    6 январ, 18:39   Изоҳ (0)   15648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#бойлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муваффақиятли карьерадан кўра оилани афзал кўрган юлдузлар

    04.04.2023, 18:39

    Бозордан кийинади, оддий машина ҳайдайди: Бой бўлса-да, оддий инсонлар каби ҳаёт кечиришни маъқул кўрадиган машҳурлар (фото)

    06.04.2023, 17:40

    Зиқна эмас, тежамкор: камтарона яшайдиган ва пулни ақл билан сарфлайдиган машҳурлар (фото)

    21.04.2023, 13:35

    Йўргакданоқ ҳашаматли ҳаёт: бадавлат оилаларда туғилган машҳурлар (фото)

    03.07.2023, 11:30

    Умр йўлдошининг ўлимидек оғир жудоликни бошдан кечирган Голливуд юлдузлари (фото) 

    03.08.2023, 09:30

    Мисли кўрилмаган бойлик: Дунёнинг энг бадавлат актёрлари 20 талиги (фото)

    13.09.2023, 14:50

    Етимликда ўтган болалигига қарамай муваффақият қозонган юлдузлар (фото)

    19.09.2023, 12:05

    Ёшликдаги нафақа, Чаплин ҳомийси ва қоидаларга бўйсунмаган шахс — АҚШнинг энг яхши банкири Жаннини ҳақида

    25.11.2023, 19:00

    Нега мультимиллионер актёр Чоу Юнь Фат ойига 100 доллардан ортиқ харажат қилмайди? Қолган пулларини нимага сарфлайди?

    28.12.2023, 15:35

    Қимматбаҳо автомобиль ва кийимларга ўч эмас: камтарона яшайдиган бадавлат машҳурлар (фото)

    16.04.2024, 14:51

    Тежамкорми ёки зиқна: бир цент учун талашадиган Голливуд юлдузлари (фото)

    31.05.2024, 10:41

    Голливуднинг энг бой актёрлари бешталиги: улар бу даражага қандай эришди? 

    20.08.2024, 17:30

    Майкл Жексон, Николас Кейж ва бир дақиқада бор-будидан айрилиб, қашшоқлашиб қолган бошқа бадавлат машҳурлар (фото) 

    06.09.2024, 17:17

    “Пул муаммо эмас”. Голливуд юлдузларининг қимматбаҳо харидлари

    05.11.2024, 11:20

    Қотил ва фирибгарлар орамизда: ҳаёти машҳур фильмларга асос бўлган 4 нафар жиноятчи ҳозирда қандай яшайди?

    19.11.2024, 11:35

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    Ҳашамат рамзи: Дунёдаги энг қиммат туфли қандай кўринишда ва у қанчага баҳоланган?

    10.12.2024, 12:25

    “23 йил аввалги ўзимга сен буни, албатта, уддалайсан, деган бўлардим”. Шерон Стоун ҳаётидаги қийин кунларни эслади

    17.12.2024, 18:40

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуд юлдузи Жим Керри молиявий қийинчиликлар туфайли 30 йил яшаб келган уйини сотди  

    19.12.2024, 10:40

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси унинг соғлиғи борасида мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

    20.12.2024, 17:58

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    29.12.2024, 12:55

    Голливудни фермадаги ҳаётга алишган: “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дениел Стерн ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2024, 10:55

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.