• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Namangan
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда майда пуллар камайиб кетяпти. Бунинг сабаби нимада?

    Ўзбекистонда майда пуллар миқдори камайиб кетмоқда. Бу ҳақда Марказий банк шарҳидан маълум бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум бўлишича, 2023 йилнинг биринчи чорагида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайиб, 40 трлн сўмни ташкил қилган.  

    Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони камайган. 

    Скрин: Марказий Банк

    Уч ой ичида муомалага чиқарилган деярли барча майда пуллар миқдори тушди:

    • 1 000 сўм— 0,9 фоиздан 0,8 фоизга;
    • 5 000 сўм— 6,5 фоиздан 5,9 фоизга;
    • 10 000 сўм — 9,4 фоиздан 8,1 фоизга.

    Бу даврда фақатгина 2 000 сўмлик банкноталар миқдори кўпайди — 0,3 фоиздан 0,4 фоизга. 

    Нақд пулларда катта банкноталарнинг деярли барчасининг улуши кўпайди: 

    • 20 000 сўмлик — 2,4 фоиздан 2,8 фоизга;
    • 100 000 сўмлик — 41,6 фоиздан 42,5 фоизга;
    • 200 000 сўмлик — 11,5 фоиздан 13,5 фоизга. 

    Шу давр ичида фақатгина йирик пуллар орасида 50 000 сўмлик банкноталар камайган — 27,5 фоиздан 26 фоизга.

    2023 йил январь—март ойларида банк карталарига кирим қилинган маблағлар (163,8 трлн сўм) 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ошди, ушбу даврда банк карталаридаги 39,6 трлн сўм маблағлар нақдлаштириб олинди.

    Нақд пулга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда муомалага қўшимча нақд пуллар чиқариб борилган. 

    2023 йил январь—март ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга ошди.

    Бунда умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши кўпайган — 31,2 фоиздан 37,6 фоизга. 

    Шунингдек, 2023 йилнинг биринчи чорагида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2022 йил январь—март ойларига нисбатан 23 фоизга кўпайди ва 86,1 трлн сўмни ташкил этди.

    2022 йилда вазият қандай бўлган?

    Ўтган йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар таркибида уларнинг сўмдаги миқдори бўйича 100 000 сўмлик банкнотлар улуши — 34,8 фоиздан 41,6 фоизга, 20 000 сўмликнинг улуши — 2,1 фоиздан 2,3 фоизга етган бўлса, 50 000 сўмликнинг улуши — 34,2 фоиздан 27,5 фоизга, 10 000 сўмлик улуши — 14,5 фоиздан 9,4 фоизга, 5 000 сўмлик — 12,7 фоиздан 6,5 фоизга, 1 000 сўмгача — 1,4 фоиздан 0,9 фоизга тушди. 

    Майда пулларнинг камайиш тенденцияси 2022 йилда ҳам кузатилган. 

    Маълумки, 2022 йил июль ойида номинал қиймати 200 000 сўмлик банкнот муомалага чиқарилди ва йил якунига келиб уларнинг нақд пуллар таркибидаги салмоғи 11,5 фоизни ташкил қилди. 2023 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 13,5 фоизгача ўсган. 

    Қайтим пуллари (майда пуллар) сифатида фойдаланиш учун 2022 йил давомида қўшимча 24,5 млрд сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилиб, уларнинг жами муомаладаги нақд пуллар таркибидаги миқдори 0,05 фоизни ташкил этмоқда.

    Маълумот учун, 2022 йил 26 декабрдан 1 000 сўмлик танга кўринишидаги пул белгилари муомалага чиқарилган.

    Майда пуллар нега камайиб кетмоқда?

    Майда банкноталар камайиб кетишининг асосий сабаби — муомалада нақд пуллар миқдорини қисқартириш. Бундан мақсад — нақд пулни одамлар учун қулайлигини ошириш. 

    Бунга мисол қилиб 2022 йил давомида 1 000 сўмлик қоғоз шаклида ёки банкнота кўринишида муомалага чиқарилмагани келтирса бўлади. Келгусида шу каби тенденция 5 000 сўмлик ва 10 000 сўмлик билан ҳам кузатилади. 

    Ўзбекистонда нафақат майда пуллар, балки нақд пулларнинг умумий сони ҳам камайиб бормоқда. Бу дунёнинг рақамлашаётгани билан боғлиқ. Нақд пуллар ўрнини электрон пуллар эгаллайди деган тахминлар ҳам мавжуд. 

    Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев 60 дан ортиқ мамлакат марказий банклари электрон пулларини ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш бўйича ўрганишлар ўтказаётганини айтган эди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, бунга аниқ бир ечим топилгани йўқ ва ҳали жуда кўп саволлар очиқ турибди.

    10.04.2023, 20:25   Изоҳ (0)   11638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Фозилжон Қамбаров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония Россия кўмирига бўлган қарамликдан деярли қутулди — Nikkei

    10.04.2023, 20:10

    Омбор етишмовчилиги Ўзбекистоннинг ташқи савдо талабини қондира олмаслигига олиб келади

    10.04.2023, 18:00

    Ўзбекистоннинг “хавфсизлик ёстиғи” 1,5 млрд долларга кўпайди

    10.04.2023, 10:06

    Ўзбекистон етакчи: Россияда ҳар олтинчи иш берувчи мигрантлар билан ишлаши маълум қилинди 

    07.04.2023, 22:05

    Уруш ва санкциялар озиқ-овқат нархларини оширади: Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 5,3 фоизга ўсишини прогноз қилди

    07.04.2023, 14:10

    Жаҳон иқтисодиётининг ўсиш прогнози 1990 йилдан бери энг паст даражага тушди

    07.04.2023, 12:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.