АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати хусусида фикрларини билдирди.

Жей Ди Венс, жумладан, мухлисларнинг Америкага ташрифи хусусида гапирди.
“Биз мухлисларни мамлакатимизга келишини, футбол фестивалида байрам қилишларини хоҳлаймиз. Мухлислар ўз жамоалари ўйинини стадиондан томоша қилишини истаймиз. Аммо турнир якунлангач, улар уйига қайтиши шарт. Акс ҳолда улар ички хавфсизлик вазири Ноэм билан гаплашишга мажбур бўлишади”, — деган АҚС вице-президенти.
АҚШ транспорт вазири Шон Даффи турнир пайтида шаҳарлар орасидаги транспорт муаммолари автобуслар ёрдамида ҳал этилишини айтди.
Маълумот учун, 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)