• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиялик депутат ўзбекларнинг Сибирдаги тарихий ерларига бўлган ҳаққини тан олди

    Россия Федерацияси коммунистик партиясидан сайланган Ханти-Манси автоном округи думаси депутати парламент йиғилишида округни “ўзбекларнинг тарихий ватани” сифатида кўриш мумкинлигини айтди.

    Маълум қилинишича, Ханти-Манси автоном округи думаси мажлисида парламент аъзолари ўртасида маҳаллий халқларнинг туғилиши ва ўлими ҳақида мунозара юз берган. Россия Федерацияси коммунистик партиясидан сайланган депутат Холид Таги-заде ўзбекистонлик муҳожирлар ХММОга “ўзларининг тарихий ватанига” қайтаётганини айтиб, ҳамкасбларига Сибир хонлиги тарихини эслатган.

    “Мигрантлар ҳам турли хил бўлади. Масалан, ўзбекларга келсак: Югра ва Тюмен вилоятининг бир қисми тарихан Сибир хонлиги эди. Маълумки, Кучум хон сўнгги ҳукмдор бўлган. У эса Шайбонийлар сулоласига мансуб. Мана шу Шайбонийлар сулоласи — Бухоро хонлигидан чиққан ҳукмрон ўзбек сулоласи ҳисобланади. Эҳтимол, муҳожирлар бу ерга ўзларининг тарихий ватанига келаётгандек келишаётгандир?”, деди депутат мажлис давомида.

    Дума раиси бунга жавобан Таги-заданинг яна бир муҳимроқ масалага қайтишини сўраган.

    Фото: URA.ru

    Таги-заденинг фикрлари турли мунозараларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, Россия либерал-демократик партиясидан давлат думаси депутати Владимир Сисоев Россия Федерацияси бош прокурори Игор Красновга мурожаат қилиб, Тюмен вилояти думасининг Коммунистик партиядан депутати Холид Тағизоданинг “Ўзбекистоннинг Сибир ерлари” ҳақидаги фикрларини текширишни сўраган.

    “Россия ҳукуматининг муҳожирларга нисбатан юмшоқ муносабати мамлакатда бутун бошли муҳожирлар гуруҳи шаклланишига олиб келди. Бу одамлар яқинда бизнинг диаспоралар ва муҳожирлар жамоаларини ошкор қилиш ҳамда қонуний доирага олиб чиқиш ташаббусларимизга қарши чиқишган эди. Энди улар бизнинг ерларимизни қўлга киритмоқчи”, дейди Владимир Сисоев.

    Сисоев ушбу сўзларга ҳуқуқий баҳо беришни ва уларда Россиянинг ҳудудий яхлитлигини бузишга чақириқлар, шунингдек, миллий асосда нафрат ёки душманлик уйғотиш белгилари бор-йўқлигини аниқлашни талаб қилган.

    Унинг фикрича, бундай баёнотлар аниқ сиёсий мазмунга эга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан тезкор муносабат билдиришни талаб этади. Шу билан бирга, парламент аъзоси ҳар қандай ҳаракатлар қатъий қонун доирасида амалга оширилиши кераклигини таъкидлаган, чунки унинг сўзларига кўра, “муҳожирлар экспансиясини гап-сўз ва ишонтириш билан тўхтатиб бўлмайди”.

    Фото: Komsomolka.ru

    Консерватив журналист Роман Головановнинг фикрича, Таги-заде айтган фикр даҳшатли ёлғон ҳисобланади. 

    “Нима бўлаётганини тушуниб турибсиз. Бу баёнотга ҳуқуқ-тартибот идоралари қаттиқ баҳо бериши лозим. Руслар Ўрда ҳукмронлиги остида бўлган ва айнан Ўрда бу ерда давлатчиликни шакллантирган, деган овозлар эшитилмоқда. Бу даҳшатли ёлғондир”, дейди Голованов.

    Журналистнинг айтишича, агар бундай ҳолатларга чек қўйилмаса, қирғизлар ва тожиклар Москва ва Қримни туркларнинг тарихий ерлари деб даъво қилишлари мумкин.

    “Агар бугун бу тўхтатилмаса, эртага қирғизлар ёки тожиклар Москванинг азалдан ўзларига тегишли эканини даъво қилишади, Қрим эса шубҳасиз тарихий турк ерлари деб эълон қилинади, бутун Волгабўйи Марказий Россиядан Уралгача, балки ундан ҳам нарига хоқонлик деб атала бошланади. Қрим, Донбасс, Херсон ва Запорожье масаласи ҳам худди шу ерда кўтарилади”, дейди Роман Голованов.
    Фото: РИА Новости

    Москва шаҳар думаси депутати, журналист Андрей Медведев эса давлат думаси депутатларидан ҳамкасбининг Сибир аслида ўзбек ҳудуди экани ҳақидаги сўзларига қандай муносабатдалигини сўраган.

    Унинг фикрича, бу ажабланарли эмас, чунки сўнгги йилларда партия кенг кўламли сиёсий иттифоқларни намойиш этган: миллий диаспоралар билан ҳамкорликдан тортиб “Ақлли овоз бериш” ташаббусларида иштирок этишгача, турли сўл ёшлар бирлашмалари, жумладан, очиқдан-очиқ Россияга қарши қарашларга эга бўлганлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишгача.

    “Ленин мероси атрофидаги ҳар қандай баҳс-мунозарага қарши курашишни ёқтирадиган микроблогер Афонин, КPRФ аъзосининг баёноти ҳақида қандай фикрда эканини билгим келади. Франко атрофида аллақандай тўполон кўтаришга уринаётган ўта фаол коммунист Исаков (айтганча, навалнийчиларнинг “Ақлли овоз бериш”и томонидан қўллаб-қувватланган) КPRФ аъзосининг нуқтайи назари ҳақида нима деб ўйлайди? Франко ҳам, Ленин ҳам анча олдин вафот этган. Асл ўзбекона Сибир ҳақида нима дейсизлар, қизил партиячи ўртоқлар?”, дейди Андрей Медведев.

    30 май, 18:37   Изоҳ (0)   5793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Сибир#ўзбеклар#Шайбонийлар#Югра#Урал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ресторатор, блогер ва ошпаз Ҳаким Ғаниев: Ош биз учун маъно ва мазмунга йўғрилган таом

    12.07.2017, 12:47

    Юридик фанлари доктори Лола Каримова Тельман Гдляннинг адолатсизлиги ҳақида гапирди

    15.06.2018, 11:32

    Путин сиёсатда қолишини истаётган руслар, қийноқлардан воз кечган ўзбеклар, 350 миллион туп дарахт эккан эфиоплар ва ҳафтанинг бошқа муҳим твитлари

    07.08.2019, 09:25

    Хитой “Газпром”дан газни Россиянинг ички нархларида сотишни талаб қилди — Financial Times

    03.06.2024, 13:34

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўл йўналиши ЕТБнинг истиқболли лойиҳалар рўйхатига киритилди 

    12.07.2024, 17:14

    Расман: Россия чемпионлигини қўлга киритган Вагиз Галиулин — “Андижон” футболчиси

    12.07.2024, 17:31

    Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди

    16.08.2024, 10:05

    Россияда Путин учун “абадий ҳаёт” дориси ихтиро қилинмоқда — Тhе Тimes

    05.09.2024, 11:10

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    11.09.2024, 14:38

    “Россия учун ёмон сценарий”. Саудия валиаҳд шаҳзодаси БРИКС саммитига боришдан бош тортди ва нефтни 50 долларгача тушириш билан таҳдид қилди

    15.10.2024, 11:40

    Путин тиббий текширувдан ўтмоқда

    17.10.2024, 11:30

    “Оқ олтин” кулфати. Ўзбекистон нега пахта қуллигига маҳкум этилган эди? Тарих, сабаблар ва оқибатлар ҳақида

    13.11.2024, 08:00

    Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди

    24.11.2024, 08:56

    Пахта сиёсати, самарасиз суғориш тизими, Марказий Осиёни таъсирда ушлаш омили — Орол денгизи қуришига олиб келган сабаблар

    27.12.2024, 16:35

    Совет даврида яширинча нишонланган байрам: ҳайитнинг тарихига назар

    29 март, 18:17

    Ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур ака-укалар

    29 май, 17:10

    117 кун давом этган очлик — совет тузуми танқидчиси бўлган ёзувчининг тақдири қандай кечганди?

    29 май, 19:00

    Россия тўғридан-тўғри музокараларнинг иккинчи босқичини таклиф этди, Киев позицияларни аниқлаштиришни талаб қилди 

    29 май, 20:40

    “Россия ва Украина ўт очишни тўхтатиш бўйича бир-бирига турли талаблар қўймоқда” — Туркия ташқи ишлар вазири

    29 май, 21:25

    “Дарё” дайжести: 29 майнинг энг муҳим хабарлари

    29 май, 23:25

    Саида Мирзиёева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан учрашув ўтказди

    29 май, 23:10

    Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди

    29 май, 23:31

    Россия Эрон дронларини олтин қуймасида сотиб олган — ОАВ

    30 май, 08:47

    Разведка Путин ҳарбий ёрдам учун Ким Чен Инга нима берганини аниқлади

    30 май, 10:58

    Ким Чен Ин артиллерия машқларида қатнашди (фото)

    30 май, 12:55

    Организм қариши қачон бошланади? Мутахассислар жавоби

    30 май, 13:34

    Хитой Қозоғистонга Россиядан икки баравар арзонроқ АЭС қуришни таклиф қилди

    30 май, 16:04
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.