Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бир гуруҳ ўзбекистонлик болалар 14 август куни Новосибирскдан ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, бош консулхона кўмагида Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган Ўзбекистон болалари Сибир пойтахтига тўпланди.
“Қайд этиш жоизки, бош консулхона Россия томонидан зарур ҳужжатларни имкон қадар тезроқ олиш учун барча имкониятларни ишга солди. Шунингдек, болаларни иссиқ овқат билан ўз вақтида таъминлади”, дейилади хабарда.
Айни пайтда ота-онаси турли сабабларга кўра, уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар болажон Ўзбекистонга соғ-саломат етиб олган.
Изоҳ (0)