Италия бош вазирининг Самарқандга ташрифи, Ўзбекистон давлат қарзи уч ойда 2,2 млрд долларга кўпайиши, Фарғонада ҳайдовчи қасддан танишини қайта-қайта босиб кетиб, ўлимига сабабчи бўлиши – “Дарё” нашри 29 майда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонга Россия ва Қозоғистондан 5,3 млрд сўмлик дори воситалари яширинча олиб келинди (видео)
Китоб, аксессуар ва кийим-кечаклар орасига яширган ҳолда олиб келинган дори воситалари сифати кафолатланмаган бўлган.
Ўзбекистонда сотувчилар товарни вақтида етказиб бермаса, пеня тўлаши кўзда тутилган қонун маъқулланди
Биргина автомобиль олди-сотдиси ўрганилганда уларни етказиб бериш муддатлари бузилиши бўйича 2024 йилда 5 332 та ҳолат аниқланган.
Ўзбекистон давлат қарзи уч ойда 2,2 млрд долларга кўпайди. Пуллар қаерга кетмоқда?
Мамлакатга кредитларни кимлар бераётгани ҳам очиқланди.
Ўзбекистонда ўз хонадонида фаолият юритадиган тадбиркорларга мебелсозлик билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади
Мебел ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган айрим хом ашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар учун импорт божи 1 фоиз бўлади.
Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Иорданиядаги элчиси бўлди
У Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги ва Баҳрайндаги элчиси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили ҳам ҳисобланади.
Самарқандда Италия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)
Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонини қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
“Сунъий интеллектдан умумбашарият манфаатлари йўлида оқилона ва самарали фойдаланиш зарур” — Шавкат Мирзиёев
Президент Таshkent Law Spring IV халқаро юридик форуми иштирокчиларига йўллаган табригида сунъий интеллект йўналишида тизимли ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини айтди.
Ўзбекистонда Италия етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга тушириш таклиф қилинди
Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда май ойида қанча пенсия тўлангани очиқланди
Фарғонада пенсионерлар сони юқори бўлса-да, Тошкент шаҳрида энг кўп пенсия тўланган.
Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия музейларининг бир асрлик ноёб суратлари кўргазмаси очилди
Композиция “Оламлар орасидаги нур” деб номланди.
Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклигини мустаҳкамлаш бўйича декларация имзоланди
Икки давлат ўртасида қатор ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони “Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти” кўргазмасида бўлди (фото)
Ноёб экспозиция икки мамлакат ўртасидаги тарихий, илмий ва маданий алоқаларга бағишланган.
Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда болалар саратони бўйича марказ ташкил қилади
Шунингдек, қорақалпоғистонлик болаларга ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳам таклиф этилди.
Ўзбекистонда ногиронлик пенсиялари ҳам энди алоҳида мурожаат талаб этмасдан тайинланади
Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматлар жорий этилади.
Фарғонада ҳайдовчи қасддан танишини қайта-қайта босиб кетиб, ўлимига сабабчи бўлди (видео)
Ҳолат юзасидан айбдорга суд ҳукми ўқилди.
Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони Конгресс маркази хиёбонида биргаликда дарахт экди
Ўзбекистон етакчиси Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Сирдарёда севган йигитини ўлдирмоқчи бўлган қиз 6 йилга қамалди
У йигити бошқа аёллар билан ишқий муносабатда эканини билиб қолган.
Изоҳ (0)