• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Иқтисодиёт

    Хитой “Газпром”дан газни Россиянинг ички нархларида сотишни талаб қилди — Financial Times

    Хитой “Сибир кучи 2” қувури орқали етказиб бериладиган газ учун тўловни Россиядаги ички нархларга мос тарзда тўламоқчи. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Financial Times хабар берди.

    Фото: Bloomberg

    Манбаларга кўра, Хитой йиллик режалаштирилган 50 миллиард куб метр газнинг фақат кичик қисмини сотиб олишга рози бўлган. Икки давлат ўртасида газ қувурини қуриш бўйича келишув “Газпром”га ўз мавқейини яхшилаш имконини беради. Чунки компания Европага экспортнинг кескин пасайиши туфайли 2023 йилни рекорд даражада деярли 630 миллиард рубль йўқотиш билан якунлаганди.

    Гарчи Россия “Сибир кучи 2” бўйича “тез орада” келишувга эриша олишини расман айтса-да, Financial Times манбалари буни рад этмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, айнан музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани сабабли жорий йилнинг май ойида “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Россия президенти билан бирга Хитойга ташриф буюрмаган.

    “Сибир кучи 2” келишуви Путиннинг Хитой раиси билан учрашуви чоғидаги учта илтимосидан бири эди. Қолган иккитаси Россияда Хитой банкларини фаоллаштириш ва Пекиннинг шу ой Женевада бўлиб ўтиши керак бўлган Украина бўйича тинчлик конференциясида қатнашмаслиги, — дейди манбалар.

    31 май куни Хитой Украина саммитида қатнашмаслигини эълон қилди. Банк соҳасида эса Россия мудофаа саноати учун бутловчи қисмлар савдосини молиялаштиришда бир ёки бир нечта банкларни тайинлаш имкониятини муҳокама қилмоқда, деди икки манба. Бироқ ҳозирча банк соҳасида ҳамкорлик Россия талабига нисбатан анча паст даражада.

    Колумбия университети қошидаги Глобал энергетика сиёсати маркази тадқиқотчилари 2019 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда божхона маълумотларига асосланиб, Хитой аллақачон Россияга бошқа етказиб берувчиларга қараганда камроқ нарх тўлаётганини аниқлади. Ўртача бир миллион BTU (Британия термал бирлиги) учун Хитой тахминан 4,4 доллар, Мьянмага 10 доллар, Ўзбекистонга эса 5 доллар тўлайди.

    Россияда газ экспорти учун муқобил қуруқлик йўли йўқлиги “Газпром”нинг Хитой шартларини қабул қилишга мажбурлаши мумкин. Хитой вақт у томонида эканига ишонади. У энг яхши шароитларни қўлга киритиш учун кутиш имкониятига эга, — дейди Берлиндаги Россия ва Евросиё тадқиқотлари маркази директори Александр Габуев.

    Глобал энергетика сиёсати маркази ҳисоб-китобларига кўра, Хитойнинг импорт қилинадиган газга бўлган талаби 2023 йилдаги 170 миллиард куб метрдан 2030 йилга бориб қарийб 250 миллиард куб метргача кўтарилиши мумкин. 2030 йилга келиб, Хитойнинг газга бўлган талаби катта ёки тўлиқ жорий етказиб бериш қувури ва суюлтирилган газ ҳисобига қопланади. Бироқ 2040 йилгача Хитойнинг импорт талаби ва амалдаги мажбуриятлари ўртасидаги фарқ 150 миллиард куб метрга етади.

    Пекиннинг “Сибир кучи 2” газ қувурига нисбатан қатъий позицияси Украинага бостириб кириш Россияни Хитой иқтисодий ёрдамига тобора кўпроқ қарам қилиб қўйганини кўрсатади, — деб ёзади FТ.

    Урушдан олдин Россия Европага 200 миллиард куб метрдан ортиқ газ етказиб берган. “Сибир кучи 2” ишга туширилган тақдирда ҳам у Хитойга атиги 98 миллиард куб метр газ етказиб бера олади.

    03.06.2024, 13:34   Изоҳ (0)   11218
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Газпром” Ўзбекистонга газ етказиб бергани учун қанча пул олаётгани маълум қилинди 

    07.03.2024, 18:19

    Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш 2024 йилда уч баравар оширилиши кутилмоқда

    28.03.2024, 14:58

    “Газпром” керак эмас: Европа Иттифоқи рекорд даражадаги газ захиралари билан иситиш мавсумини якунлади

    04.04.2024, 10:25

    I чоракда Ўзбекистон бюджетидан таълимга қанча маблағ ажратилгани очиқланди

    03.06.2024, 13:20

    Ҳиндистонда жазирама иссиқдан ўлганлар сони 50 кишидан ошди

    03.06.2024, 13:10

    “Биз НАТО ҳудудининг ҳар бир сантиметрини ҳимоя қиламиз” — Шольц

    03.06.2024, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.