Арманистоннинг Ереван шаҳрида хоккей бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг IV дивизион беллашувлари ўз якунига етди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, III “Б” дивизионга йўл олди.
Ўзбекистон хоккей терма жамоаси жаҳон чемпионатининг IV дивизиони, сўнгги тури доирасида Малайзияга қарши музга чиқди ва 18:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйин якунига кўра, терма жамоа очколари сонини 13 тага етказиб олди ва ўз гуруҳида биринчи ўриндан жой олди.
Энди хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги мавсумда жаҳон чемпионатининг III “Б” дивизионида иштирок этади. Чемпионат якунида ўзбекистонлик дарвозабон Рустам Иргашев жамоа сафидаги энг яхши хоккейчи деб тан олинди.
Жаҳон чемпионатининг IV дивизионининг бешинчи тур якунига кўра, Арманистон 12 очкога эга бўлиб, 2-ўриндан жой олди. Кувайт 11 очко жамғариб, "кучли учлик"ни якунлади.
Шунингдек, Индонезия 6, Эрон 3 очкони қўлга киритиб, 4-5 поғонада қолди. Малайзиялик хоккейчилар бирорта очкони қўлга кирита олмади ва гуруҳни аутсайдер сифатида якунлади.
Изоҳ (0)