• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Фильмдаги роли сабаб суратга олиш жараёнида янги касбларни ўзлаштирган машҳур актёрлар

    Шундай ҳолатлар бўладики, актёрлар ролларига киришиб кетганидан бутунлай янги кўникмалар ёки ҳатто бирон бир касбни ўрганишига тўғри келади. Агар кино карьерасида бирор нарса юз берса ҳам ўрганган кўникмалари сабаб бошқа соҳада ҳам бемалол ишлашлари мумкин.

    Роберт Де Ниро — такси ҳайдовчиси ва боксчи

    Роберт Де Ниро “Таксичи” (1976) култ фильми суратга олиш бошланишидан олдин ҳақиқатан ҳам лицензия олади ва бир ой давомида кунига 12 соат такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди — Нью-Йорк ва унинг атрофида йўловчи ташийди.

    Мартин Скорсезенинг “Қутурган буқа” (1980) фильмидаги боксчи Жейк ЛаМотта роли учун ҳам Роберт Де Ниро қизғин тайёргарлик кўрган ва ҳатто Бруклинда 3 та ҳақиқий бокс учрашувини ўтказган, шулардан иккитасида ғалаба қозонган.

    Шуни ҳам таъкидлаш керакки, суратга олиш пайтида актёр 27 кило вазнга эга бўлган. Натижада бош ролга тайёргарлиги ва ажойиб ижроси учун Де Ниро иккинчи “Оскар”ига сазовор бўлади.

    Хоакин Феникс — ўт ўчирувчи

    Хоакин Феникс ҳар доим ролларига алоҳида тайёргарлик кўришга ҳаракат қилган. Бу “49-жамоа: Оловли зинапоя” (2004) фильмига ҳам тегишли. Унда Феникс ҳар куни ҳаётини хавф остига қўядиган ва Балтимор Ситидаги энг яхши ўт ўчириш бўлимининг муҳим қисмига айланадиган янги ўт ўчирувчи ролини ўйнайди.

    Суратга олишга тайёргарлик кўриш учун Хоакин Феникс бир ойни ўт ўчириш коллежида ва яна бир ойни Балтимордаги ҳақиқий ўт ўчириш бригадасида ўтказади. Актёр бир неча бор алангага киради ва охир-оқибат жамоанинг фахрий аъзосига айланади.

    Яна бир қизиқ жиҳат: суратга олиш бошланишидан олдин Хоакин Феникс баландликдан шунчалик қўрқардики, ўт ўчириш бўлимида 6 метрлик устундан туша олмасди. Аммо машғулот охирида актёр қўрқмасдан 20 қаватли бино баландлигидаги деворга осилиб чиқади.

    Марго Робби — фигурали учувчи

    Машҳур америкалик актриса Марго Робби фигурали учувчи Тоня Ҳардинг ролини ўйнаган “Тоня дунёга қарши” (2017) фильми учун биринчи “Оскар” номинациясини олади. Қизиғи шундаки, Робби Австралияда ўсган ва ҳеч қачон фигурали учиш билан шуғулланмаган. Умуман олганда, у конкида учиш тажрибасига ҳам эга эмасди.

    Ушбу роль учун актриса 5 ой давомида профессионал мураббий Сара Кавахарадан ҳар куни фигурали учиш бўйича сабоқ олади. Марго Робби фильмдаги энг қийин трюклардан ташқари кўплаб элементларни ўзи ижро этган.

    Натали Портман  — балерина

    Даррен Аронофский режиссёрлик қилган “Қора оққуш” (2010) драмаси учун актриса Натали Портман болалигидаги балет дарсларини эслаши керак эди. Суратга олиш бошланишидан бир йил аввал у аста-секин барча стрессларга кўникиши ва мослашиши учун хореограф билан 6 ой давомида кунига 2 соат машқ қилишни бошлайди. Шундан сўнг актриса кунига 5 соат машқ қилади ва бунга сузишни ҳам қўшади.

    Портман балерина Нина Саерс роли учун 9 килога озади. Шунингдек, у мусиқани ҳис қилишни ўрганади ва классик ҳаракатларнинг барча турларини ўзлаштиради. Афсуски, суратга олиш учун бундай қизғин тайёргарлик билан бирга Натали жароҳат ҳам олади. Бир марта унинг мияси чайқалади, кейин эса қовурғаси жароҳатланади, натижада тўлиқ тикланиш учун 6 ҳафта керак бўлади.

    Аммо ролга бундай садоқатли тайёргарлик эътироф этилади. Натали Портман ўзининг ажойиб иши учун “Энг яхши аёл роли” номинациясида “Оскар” билан тақдирланади.

    Адам Драйвер — автобус ҳайдовчиси

    Актёр Адам Драйвер “Патерсон” (2016) фильмида автобус ҳайдовчиси ролини ўйнайди. Дастлаб режиссёр Жим Жармуш автобусни бошқариш пайтидаги кадрда Адам Драйверни кўрсатиш учун тўғри камера бурчаклари ва комбинацияланган кадрлардан фойдаланмоқчи бўлган. Аммо бунга эҳтиёж ҳам қолмайди.

    Драйвер ўз ташаббуси билан автобус ҳайдашни ўрганишга қарор қилади. Актёр автобус ҳайдашни ўргатадиган мактабга рўйхатдан ўтади ва Нью-Йоркдаги умумий машғулотлар 3 ой давом этади. Асосий суратга олиш ишлари бошланишидан бир ҳафта олдин у охирги ҳайдовчилик имтиҳонини топширади.

    Фильмда Адам Драйвер (қизиғи шундаки, унинг фамилияси ҳам “ҳайдовчи” деб таржима қилинади) ўзи автобусни шаҳар кўчаларида бошқарган, гарчи бу дастлаб каскадёрларни хавотирга солган бўлса ҳам.

    Адриан Броуди — пианиночи

    Адриан Броуди режиссёр Роман Полански томонидан суратга олинган “Пианиночи” (2002) фильмидаги Владислав Шпильман роли учун 14 кило вазн йўқотади. У ўз хоҳишига кўра квартирасидан кўчади, машинасини сотади ва ролига мослашиш учун умуман телевизор кўрмайди.

    Мусиқий маҳоратга келсак, Адриан Броуди бир ой давомида кунига 4 соатдан пианино чалишни ўрганишига тўғри келади. Бу ҳам жуда қийин эди, чунки бир вақтнинг ўзида Броуди ролида ишонарли кўриниш учун қаттиқ диета ҳам қилади. Актёр Шопеннинг энг машҳур песаларидан парчалар ижро этишни ўрганади, бу эса унга камерада ишончли кўринишга ёрдам беради.

    “Пианиночи” фильми учун Адриан Броуди “Энг яхши эркак роли” номинациясида “Оскар” олади ва ушбу номинацияни олган энг ёш актёрга айланади.

    Kиaну Ривз — хоккейчи

    Kиaну Ривз болалигида профессионал хоккейчи бўлишни, Олимпиадада Канада жамоасида ўйнашни орзу қилган. У дарвозабон сифатида ўйнаган ва мактаб жамоаси томонидан “Девор” лақабини олган. Бироқ кичик жароҳат ва театрга бўлган иштиёқ уни хоккей орзусини унутишга мажбур қилади.

    Ёш актёрнинг илк жиддий ролларидан бири “Ёш қон” (1986) драмаси бўлиб, фильмда у Хивер исмли хоккей дарвозабони ролини ўйнайди. Kиaну Ривз фильмда хоккей маҳоратини намойиш эта олиши учун муз устида қаттиқ машқ қилиш керак эди. Баъзилар актёр ҳеч бўлмаганда профессионал талабалар жамоасида ўйнаши мумкинлигини таъкидлайди. Канада миллий хоккей жамоаси эса битта ажойиб дарвозабонни йўқотганга ўхшайди.

    13.05.2024, 09:50   Изоҳ (0)   8915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пенелопа Круз — 50 ёшда. Испаниялик камсуқум оиланинг фарзанди қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    07.05.2024, 13:50

    Голливуд юлдузларининг кўпчилик танимайдиган истеъдодли фарзандлари (фото)

    11.05.2024, 17:50

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    11.05.2024, 12:51

    Lego 1710 та деталдан иборат мушук шаклидаги янги конструкторини тақдим этди (фото)

    11.05.2024, 15:50

    Биргина фильм учун 100 миллион доллардан ортиқ гонорар олган жаҳон кино юлдузлари

    11.05.2024, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.