• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Puma ва Adidas тарихи. Дастлаб бирдамликда бошланган ва кейинчалик ака-укани юзкўрмас қилган фаолият ҳақида

    Сиз брендлар ҳақида биласиз, аммо уларнинг тарихи ҳақида хабарингиз борми? Улар аслида биз ўйлагандан ҳам бир-бирига яқинроқ бўлиши мумкин. 

    Бу икки завод, бир қарашда бир хил маҳсулот ишлаб чиқараётгандек кўринади, уларнинг эгалари эса бир-бири билан жанжаллашиб қолган ака-укалар. Айнан ўша жанжал сабаб, улар корхонани иккига бўлиб, турли номлар билан атай бошлашади. 

    Бу сиз-у биз билган, Adidas ва Puma брендлари ҳақида. 

    Фото: “Championat”

    Корхонанинг ишга тушиши

    1898 йилда Дасслерлар оиласида учинчи фарзанд — Рудолф дунёга келади. Икки йил ўтиб, Адолф туғилади. Болалар ёшлигидан кир ювувчи бўлиб ишлайдиган онасига ёрдам берган. Улар кийимларни тозалаган, дазмоллаган ва тоза кийимларни буюртмачиларга етказиб берган. Кейинчалик болалар оёқ кийимлари заводига — отасининг ёнига ишга ўтган. Биринчи жаҳон уруши бошланганида, оиланинг катта фарзандлари урушга чақирилган. Адолф ёши сабаб урушга чақирилмаган. Рудолф эса Ғарбий фронтга, Бельгияга жўнатилди ва у ерда урушнинг сўнггигача қолди. Адолф ҳам уруш тугаш арафасида фронтга чақирилди. 1919 йилнинг сўнггида урушдан қайтди. Ватанга қайтгач, у отаси билан оёқ кийимлар тикиш билан шуғулланди. Ўша пайтда, айниқса, ногиронлар учун оёқ кийимлар жуда талабгир эди. 

    Давлатдаги инқироз ва одамларнинг иқтисодий аҳволи танг эканлиги сабаб, қиммат, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш бефойда эди. Шунинг учун улар оёқ кийимини тикишда урушдан қолган ҳарбий кийимлар ва остига машина баллонларидан фойдаланди. 

    Рудолфнинг тақдири ўзгача тус олди. Урушдан сўнг у Мюнхенга йўл олди. У ерда полиция курсида ўқиди ва полиция ходими сифатида ишга кирди, аммо у ерда кўп қолмади. У сотувчи сифатида турли компанияларда ишлади, 1924 йилга келиб унга укаси томонидан спорт оёқ кийимларини ишлаб чиқариш таклифи тушди. Албатта, корхонани ташкил қилиш катта таваккал иш эди, аммо Рудолф бунга рози бўлди. 
    Унинг отаси билан биргаликда ишлаётган укасидек катта пули йўқ эди. Шунинг учун, у бошланғич капиталнинг бир қисми сифатида ёзув машинкасини тақдим этди. “Gebruder Dassler” (ака-ука Дасслерлар) номли янги оёқ кийимлар тикилишида Рудолф сотув билан унинг укаси эса ўз навбатида ишлаб чиқариш билан банд бўлди.  

    Фото: “Championat”

    Илк муваффақият

    Ака-укаларнинг оёқ кийимлари спортчилар орасида тезда машҳурликка эришди, айниқса, Адолф яратган махсус темирчилар томонидан буюртма асосида ясалган “тишли” оёқ кийимлар эътиборга тушди. Айнан оёқ кийим “тиш”лари сабаб спортчилар яхшироқ ҳаракатланди ва ортопедик тагликлар пойабзал ни қулайроқ қилар эди. 1928 йилда ака-ука Дасслерлар бундай оёқ-кийимлар учун патент олди. Бу пайтда Рудолф ҳам бекор ўтирмади. Айнан унинг ташаббуси сабаб, 1928 йилги Амстердамдаги Олимпиада ўйинларида кўп спортчилар улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни танлади. Кейинги Олимпиада ўйинларида, немис атлети Дасслер оёқ кийимида медалга эришди. 

    Компаниянинг ривожланишига Германияда ҳокимиятнинг ўзгариши ёрдам берди; Миллий социалистик ишчилар партияси ҳукмрон партияга айланди. Бу партия спортга катта эътибор берар, шунинг учун ака-ука компанияси яратган пойабзал ларга талаб янада ошди. 1936 йилда Берлинда Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди ва ака-ука яна бир дадил қарор қабул қилди: улар Америкадан келган қора танли спортчи Жесси Оуэнс билан шартнома тузди. Ирқлараро никоҳ тақиқланган ва Рейнландда яшовчи қора танли Антанта аскарларининг фарзандлари мажбурий стерилизация қилинган мамлакатда бундай ҳамкорлик ҳақиқатан ҳам хавфли эди. Аммо бу таваккал ўзини оқлади, Жесси янги пойабзал да тўртта олтин медални қўлга киритди ва жаҳон рекордини ўрнатди, бу ака-укаларни бутун дунёга машҳур қилди. Компания борган сари муваффақият қозонди, ака-ука кўпроқ ишчиларни ёллаш имкониятига эга бўлди ва шунинг учун улар ижарага олган бинони сотиб олди ва учинчи қаватни ҳам қўшди, кейинчалик яна бир корхона очилди.

    Корхона кунига 1000 жуфт ишлаб чиқарган ва 11 йўналиш бўйича мусобақаларда қатнашаётган спортчиларни пойабзал билан таъминлаган.

    Фото: “Championat”

    Бўлиниш 

    Шу билан бирга, биродарлар ўртасида биринчи жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлди, 1933 йилда иккаласи ҳам мамлакатда ҳукмрон партияга аъзо бўлди. Адолф ўз мамлакатининг мафкурасига шубҳа қила бошлади, акаси унинг фикрига қўшилмади ва бу биринчи можарога сабаб бўлди. Иккинчи Жаҳон уруши компанияга жиддий зарба берди, инқироз бошланди, иккинчи завод ёпилиш остонасига келди, уни сақлаш учун пул йўқ эди. Иккала ака-ука яна сафарбарликка чақирилди, компания ҳарбийлар учун пойабзал ишлаб чиқариш учун давлат фойдасига мусодара қилинади. Аммо ишлаб чиқаришни керакли миқёсда йўлга қўйиб бўлмади, шунинг учун Адолф мунтазам армиядан чақирилиб, у бир вақтнинг ўзида заводга ҳам раҳбарлик қилади. 

    Рудолф янада қийинроқ синовларни бошидан кечирди, фронтга бормаслик учун у тунги шабкўрлик важини келтирди, аммо бу ёрдам бермади, уни Польшанинг Тусзин шаҳридаги матн териш бюросига тайинлашди. 1945 йилда у ердан қочиб кетди, лекин Гестапо томонидан ҳибсга олинди, уни конслагерга юбормоқчи бўлишади, аммо у ерга етказилиши керак бўлган пайтда, йўлда уни америкалик аскарлар озод қилган. Рудолфнинг муаммолари шу билан тугамади, уруш тугаганидан кейин у яна ҳибсга олинди. Бу сафар Рудолф гестапо билан ҳамкорлик қилгани учун ҳибсга олинади. 

    Ҳибс

    Ҳибсга олиш пайтида Рудолфга унинг устидан шикоят қилингани ҳақида айтишади. У эса ўз навбатида укасидан шубҳаланади. Адолфга қарши денацификация жараёни бошланганини билиб, у гувоҳлик бера бошлади. У уларнинг заводида Адолф ташаббуси билан ҳарбий техника ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ва унинг акаси ишчиларнинг олдида нутқ сўзлаш билан шахсан шуғулланганлигини айтиб ўтди. Адолфнинг собиқ партия билан келишмовчиликлари ва унинг спортга бўлган муҳаббати, айнан шунинг учун корхонанинг фаолиятини йўлга қўйганига қарамай, икки йилга шартли қамоқ жазосини олди. Шундан сўнг завод хоккей конкиларини ишлаб чиқаришга ва уларни АҚШга юбориш билан шуғулланишга мажбур бўлди, ишлар аста-секин яхшиланди ва ишчилар аввалгидек иш ҳақи ўрнига ўтин ва иплар олмасдан, моддий ҳақ олишни бошлади. 

    Аммо ака-ука ўртасидаги муносабатлар ёмонлашишда давом этди; 1948 йилда отаси вафотидан кейин улар ишлаб чиқаришни тақсимлашга қарор қилишди. Ходимларга танлаш ҳуқуқи берилди ва кўпчилик Адолф билан қолишга қарор қилди. Улар алоҳида чап ва ўнг кроссовкалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналарни тузишдан кўра, алоҳида компаниялар тузишга қарор қилишди. Шундай қилиб, бир-бирига жуда яқин бўлган бир шаҳарда иккита рақобатчи завод пайдо бўлди — Адолф Дасслердан Adidas ва Рудолф Дасслердан Руда, кейинчалик компаниялар Adidas ва Puma номи билан машҳур бўлди. Кичик ука эски бинода қолди ва Рудолфга содиқ ишчилар эса уруш пайтида ёпилишига мажбур бўлган янги бинога кўчди. 

    Ёлғизликдаги фаолият

    Ҳар бир компания бир-биридан устун бўлишга интилди, биродарлар ўртасида ҳақиқий “жанг” кетди, рақобатдош фабрикада ишлаган ишчилар бир-бири билан бир столда ўтиришдан бош тортишгача боришди. Шаҳар том маънода иккита лагерга бўлинган. Компаниялар шиорлар ва саноат жосуслигида гумон қилиб, мунтазам равишда бир-бирларини судга берарди. Рудолфнинг пойабзал ида биринчи марта алмаштириладиган “тишлар” пайдо бўлди, ва уларни маҳаллий лигалардаги футбол клублари ўртасида тарқатишни бошлади, 1954 йилги Жаҳон чемпионатидан олдин терма жамоа вакиллари унга жамоани буца билан таъминлаш учун келишди, аммо компания бундай катта буюртмани бажариш қобилиятига эга эмас эди.

    Фото: “Championat”

    Натижада, Адолф терма жамоани оёқ кийим билан таъминлади ва у финал ўйинида жамоа билан захира ўриндиғида ўтирди ва айнан у ўйинчилар оёқ кийим “тишлар”ини алмаштиришига шахсан масъул бўлди, айнан янги “тишлар” немисларнинг ғалабасида ҳал қилувчи рол ўйнади. Ушбу ғалабадан сўнг, Адолф Олимпия қўмитаси билан стадионларда реклама жойлаштиришга розилик олди. Иккала ака-ука ҳам ўз ўғилларини ишлаб чиқаришга фаол қўшди; шу орада Рудолфнинг ўғли Армин ва Адолфнинг ўғли Хорст яширин келишувга келишди: улар бир-бирларининг спортчиларини ўғирламасликка, шунингдек, реклама нархлари ошиб кетмаслиги учун Пеле билан шартнома тузмасликка келишиб олди. Аммо Puma терма жамоанинг деярли барча футболчиларини жалб қилганида, Армин келишувни бузди ва Пеле билан шартнома имзолади.  Шундан кейин оилавий душманлик Дасслерларнинг кейинги авлодларига тарқалди. Охир-оқибат, Бразилия Жаҳон Кубогини қўлга киритди ва Пеленинг шартномасида алоҳида банга кўра, у ўйинлардан бири бошланишидан олдин, бутун дунё унинг оёғида нима борлигини кўриши учун унинг боғичини марказий айланада боғлаши керак эди.

    Ака-укалар бир неча бор яширин учрашувлар ўтказишганига қарамай, улар ҳеч қачон ярашмаган. Кўп ўтмай Рудолфга ўпка саратони ташхиси қўйилди, ўлимидан олдин руҳоний Адолфга қўнғироқ қилди ва унинг келишини сўради, Адолф рад этди, лекин руҳоний орқали Рудолфга уни кечирганини етказишини сўради. Бир оз ўтиб, Рудолф вафот этди. Adidas компанияси расмий баёнот берди: “Адолф Дасслернинг оиласи Рудолф Дасслернинг ўлими ҳақида ҳеч қандай изоҳ беришни хоҳламайди”. У акасининг дафн маросимида кўринмади ўзи ҳам тўрт йил ўтгач, у инсультдан сўнг ўзини тиклай олмади ва вафот этди. Ака-ука ўз шаҳарларида, бир қабристонда, аммо турли тарафларга дафн этилган ва энди ҳеч ким уларнинг жанжалига нима сабаб бўлганини ҳеч қачон билмайди. 

    Эркин Ғайбуллаев таржимаси

    15.02.2024, 00:14   Изоҳ (0)   24427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қадрдон бутси, футболга кириб келишдаги тўсиқлар ва гўзал Женни. Марадона эмас, Роналдога ҳавас қилган неаполлик «пакана» — Лоренцо Инсинье ҳақида

    05.06.2021, 00:18

    Спорт тарихидаги энг буюк шахснинг сўнгги ғалабаси. Муҳаммад Алининг ҳалокатли реванш жанги ҳақида

    03.06.2022, 23:50

    “10 минг километр босиб, одам ўлдиргани бормайман”. Армияга боришдан бош тортгани учун судланган бокс қироли Муҳаммад Али 

    20.06.2023, 23:40

    Ишлатилган, яроқсиз теннис тўплари турнирдан кейин қаерга кетади?

    14.02.2024, 16:26

    Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирнинг ярим финалида Магнус Карлсенга қарши дона суради 

    13.02.2024, 12:05

    Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этиб, саралаш босқичи ғолибига айланди

    10.02.2024, 21:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иккита вилоятда жами 411 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:35

    Жиззахда ИИО ходимлари фуқарони калтаклагани айтилган хабарларга изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:07

    Ўзбекистонда 10 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 09:56

    Остон Ўруновнинг голи “Персеполис”га ғалаба олиб келди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:58

    Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 08:44

    Европа Лигаси. Англиянинг икки клуби финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:44

    Америкалик кардинал янги Рим папаси этиб сайланди

    Дунё | 9 май, 08:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.