Қуёшда пайдо бўлган улкан коронал тешик туфайли яқин кунларда Ерни кучли магнит бўронлари қамраб олади. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти ва Қуёш—Ер физикаси институти вакиллари хабар берди.

Геомагнит ҳолат 21 апрелгача осойишта бўлади. Об-ҳавога таъсирчан кишилар душанба куни кечқурун фаолликнинг кескин кўтарилишини сезишлари мумкин. Шундай қилиб кучли магнит бўрони юз бериш эҳтимоли 80 фоизгача ошади.
Геомагнит ғалаёнларнинг энг юқори нуқтаси 23-24 апрель кунларига тўғри келади. Олимлар G2 тоифасидаги кучли бўронлар бўлишини башорат қилмоқда. Магнит фони фақат 25-29 апрель оралиғида барқарорлашади.
Магнит бўрони тахминан икки сутка давом этиши кутилмоқда. У 21 апрель соат 14:00 дан кейин бошланади. Геозарбалар кун бўйи давом этиб, 23 апрелга ўтади. Фақат чоршанба куни соат 21:00 дан кейингина Ер магнитосфераси тинч ҳолатга қайтиши эҳтимоли мавжуд.
Бироқ коронал тешиклари кўпинча кутилмаган бўронларни келтириб чиқариши, баъзан уларнинг давомийлиги тахмин қилинганидан анча узоқ бўлиши мумкин.
Магнит бўрони пайтида ўзингизни ёмон ҳис қилмаслик учун нима қилиш керак?
Шифокорларнинг айтишича, уйқу тартибига риоя қилиш, спиртли ичимликлар ва ёғли таомларни меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик, етарли миқдорда сув ичиш ҳамда жисмоний фаоллик ва очиқ ҳавода сайр қилишни асло унутмаслик лозим. Шунда сиз танангиз тетиклигини сақлаб қоласиз ва магнит бўронлари таъсирига кам учрайдиган бўласиз.
Ўтган ҳафтада ҳам Ерга кучли магнит бўрони ёпирилиб келганди.
Изоҳ (0)