Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Бразилиялик футболчини Лондоннинг “Челси” клуби ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Фичажес нашри хабар бермоқда.

Клуб раҳбарияти Родригони харид қилиш учун 120 миллион евро ажратишга тайёр. Агар трансфер амалга ошса, 24 ёшли ҳужумчи лондонликларнинг ҳужум чизиғидаги асосий юлдузга айланиши мумкин.
Футболчи Энсо Мареска бошчилигида жамоа ҳужум чизиғини қайта қуриш режасининг асосий қисми сифатида кўрилмоқда. Лондонликлар олд чизиғини Коул Палмер ва Николас Жексон атрофида шакллантирмоқчи, Родригонинг қўшилиши бу режани янада кучайтириши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Родриго “Реал” сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та ассист қайд этди. Унинг трансфер қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.
Родригонинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади. Бироқ “Челси” Мадрид клуби раҳбарияти ва футболчини қониқтирадиган молиявий таклиф билан чиқишни мақсад қилган.
Изоҳ (0)