• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Келажак учун сармоя: Энг кўп маблағ сарфланган ёш футболчилар ҳақида

    Деярли барча катта клублар мунтазам равишда истиқболли ёшларни ўз сафига қўшиб келади. Бунга яққол мисол, бир неча кун олдин «Барселона» «Аякс» ҳимоячиси Сержиньо Дест учун курашда «Бавария»ни енгиб, уни ўз сафига қўшиб олганидир. Скаутлар доимий равишда юлдузга айланиши мумкин бўлган ёш истеъдодларни излаш билан овора. Мана шундай иқтидор топилганида эса клублар (катта) таваккалга қўл уриб, жиддий маблағлардан воз кечади. Демак, қуйида энг қиммат вундеркиндлар ҳақида фикр юритилади.

    Фабиу Сильва (18 ёш; 40 миллион евро)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Рўйхатни энг «барра» трансферларидан бири очиб беради. Сильва атиги бир неча ҳафта олдин «Порту»дан «Вулверҳэмптон»га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Кўринишидан, Нуну Эшпириту Санту ҳамюртига ҳаддан ташқари ишонади. Фабиу «аждарлар» асосий жамоасида атиги 1 та тўлиқсиз мавсумни ўтказди, холос. Ёш португалиялик ўз клуби таркибида 12 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди. Шу билан бирга «бўрилар» сафига ўтишдан олдин форвард Португалия U-19 терма жамоасида ҳам 5 та беллашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
    Тан олиш лозим, «Вулверҳэмптон»га ўтишидан олдин Сильвани футболга муккасидан кетган инсонлар ҳам танимасди. «Бўрилар» эса уни харид қилиб клубнинг трансфер рекордини ўрнатди. Албатта, илк мавсумдан бошлаб, ҳеч ким Сильвадан юқори сермаҳсуллик кутмайди, аммо йигитча жорий мавсумда ҳеч бўлмаганда нималарга қодир эканини исботлаб қўйиши лозим, акс ҳолда инглиз матбуот унга кўз очишга ҳам бермайди.
    Винисиус Жуниор (18 ёш, 45 миллион евро)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Икки йил аввал «Реал» 18 ёшли умидли вингер учун «Фламенго»га 45 миллион евро тўлаганди. 2018/19 йилги мавсумдан Винисиус асосий жамоа ўйинларга жалб этила бошлади. Умуман олганда бразилиялик яхши ҳаракат қиларди. Мадриддаги биринчи мавсумидаёқ «қаймоқранглилар» сафида барча мусобақаларда 31 учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 12 голли узатмага муаллифлик қилди. Бу янги ва ёш футболчи учун шунчаки ажойиб кўрсаткич.

    20 ёшга келиб, Винисиус «Реал» таркибида 70 та ўйин ўтказишга улгурди. Бу «Тоттенҳэм»га кетган «қироллик клуби» тарбияланувчиси Серхио Регилондан кўпроқ эди. Бироқ бразилиялик футболчи ҳали ҳам асосий таркибдан жой ололмаяпти. Зинедин Зидан ҳар доим ҳам унга асосий таркибда ишонч билдиравермайди. Яна шуни унутмаслик керакки, Винисиусда жуда кучли рақобатчига эга, мазкур позициясида кўп жароҳат олишига қарамай, Марко Асенсио асосий футболчи ҳисобланади. Бироқ бу унда имконият йўқ дегани эмас, барчаси фақат Винисиуснинг ўзигагина боғлиқ.

    Родриго (18 ёш, 45 миллион евро)

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

     

    Ўз сиёсатига амал қилган ҳолда Мадрид яна бир умидли бразилияликка эътибор қаратди. Бу «Сантос» вингери Родриго эди. Натижада «қаймоқранглилар» 18 ёшли футболчининг трансферини 2019 йил июль ойида 45 миллион евро эвазига расмийлаштирди. Ўша вақтга келиб, Родриго собиқ жамоасида 49 та учрашув, 10 та гол ва 5 та ассистни амалга оширганди. Родириго иккала қанот ва марказий ҳужумчи позицияларида бирдек ўйнай олиши билан кўпчиликнинг эътиборини тортганди.

    Родригонинг «Реал»даги дебют мавсуми ёмон ўтмади. У Галактикос таркибида барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозиргача футболчининг энг яхши ўйини – Чемпионлар Лигасидаги «Галатасарой»га қарши баҳс бўлиб, Родриго унда ҳет-трик ва ассист қайд этган. Ҳозирча Родриго жуда кўп ўйнамаяпти, аммо Лукас Васкес кетиши билан вазият ўзгариши мумкин. Васкес бразилиялик учун ўнг қанот вингери сифатида ягона рақобатчи. Клубнинг янги футболчи сотиб олмаганини инобатга олиб, агар жорий мавсумда Родриго Лукасдан устунлигини исботласа, узоқ вақтгача ушбу позицияни ўзиники қилиши мумкин.

    Антони Марсьяль (19 ёш, 60 миллион евро)

    Фото: АПЛ

    Фото: АПЛ

    2014/15 йилги мавсумда Марсьяль «Монако»да самарали мавсум ўтказди. Ўшанда 19 ёшли ҳужумчи француз клуби сафида 48 та ўйинда 12 та гол урган ва 5 та голли узатма берганди. Шундан сўнг унга «Манчестер Юнайтед» эътибор қаратиб, ўша мавсумнинг охиридаёқ футболчини Манчестерга таклиф этди. «Монако» эса Марсьялнинг трансферидан яхшигина пул ишлаб олди. Клуб Марсьялни «Лион»дан 5 миллион еврога сотиб олиб, 2 йилдан сўнг 60 миллионга пуллади.

    Туманли Албиондаги биринчи мавсумидаёқ Марсьяль 11 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Аммо кейинчалик французнинг кўрсаткичлари пасайиб кетаверди. Фақат ўтган мавсумга келибгина футболчи жонлана бошлади – форвард АПЛнинг 32 ўйинида 17 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилди. Марсьялдан бу мавсум ҳам барқарор ўйин кутилмоқда.

    Маттейс де Лигт (19 ёш, 85 миллион евро)

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    2019 йилнинг июль ойида «Ювентус» 19 ёшли ҳимоячи учун «Аякс»га 85 миллион евро тўлади. Бир ой ўтгач, де Лигт 20 ёшга тўлганида, аллақачон А Серияда ўйнаётган эди. Клублар одатда бундай суммани фақат алоҳида натижа кўрсатган ва юлдуз ўйинчиларга сарфларди. Шунинг учун нидерландияликнинг Турин клубига ўтиши кўпчиликнинг  эътирозларига сабаб бўлди. Шу билан бирга «кекса синьора»нинг қарорини хато деб аташ ҳам мушкул эди. Боиси 19 ёшда бўлишига қарамай, де Лигт «Аякс» таркибида 117 учрашув ўтказган ва жамоа сардори эди. Туринда у Жоржио Кьеллининин ўрнини эгаллаши керак эди.

    Де Лигт дарҳол «Ювентус»нинг асосий ўйинчисига айланди, чунки бу вақтга келиб, Кьеллини жиддий жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққанди. Дастлабки бир неча ой де Лигт учун қийин бўлди. Ёш ҳимоячи мунтазам равишда хатоларга йўл қўяр, мухлислар ва ОАВ томонидан аёвсиз танқидларга учрарди. Ўша пайтдаги «Ювентус» устози Маурицио Сарри агар Кьеллини сафда бўлса, де Лигтнинг ҳар бир ўйинда майдонга тушмаслигини очиқ айтганди. Аммо вақт ўтиши йигитча ўзига кела бошлади, мавсум охирига бориб эса унинг жароҳат олгани жамоа учун катта йўқотиш деб баҳоланди.

    Жоау Феликс (19 ёш, 126 миллион евро)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Феликснинг «Атлетико»га ўтиши ҳатто Антуан Гризманнинг клубдан кетиш мавзусини ҳам ёпиб юборганди. «Матрасчилар» «Бенфика»нинг асосий таркибида атиги 1 мавсум ўтказган 19 ёшли ҳужумчи учун 126 миллион евро тўлади. Ёш футболчи Португалия клуби таркибида чиндан ҳам ажойиб ўйин кўрсатганди. 2018/19 йилги мавсумда форвард Лиссабон клуби таркибида 43 ўйин ўтказиб, 20 та гол ва 11 та голли пасга муаллифлик қилганди. Айнан шу сабаб у «Атлетико» диққатини ўзига торта олганди.

    Аммо Феликс учун Мадриддаги биринчи мавсумни муваффақиятли деб бўлмайди. Биринчидан, унга «матрасчилар» ўйинига қўшилиш қийин кечди. Иккинчидан, уни доимо жароҳатлар таъқиб қилди. Натижада Феликс бутун мавсум давомида 36 ўйинда атиги 9 та гол урди, бу марказий форвард учун яхши кўрсаткич ҳисобланмайди. Ёш ҳужумчи 2020/21 йилги мавсумда Луис Суарес билан тандемда яхшироқ ҳаракат қилиши кутилмоқда. Ўтган йилги муваффақиятсизлик эса футболчи учун қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилади.

    Килиан Мбаппе (18 ёш,145 миллион евро)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    ПСЖ шов-шувли трансферларни амалга оширишни яхши кўради. Неймар учун рекорд даражадаги 222 миллион евро сарфлаганидан бир йил ўтиб, парижликлар 18 ёшли ҳужумчи учун «Монако»га 145 миллион евро тўлади.

    ПСЖнинг ёш французга қизиқиши табиий ҳол эди. Чунки Мбаппе бунгача ўзини Лига 1 ва Еврокубокларда фақат яхши тарафдан намойиш этиб келаётган эди. Ёш ҳужумчи мунтазам равишда Франция чемпионатида гол уриб, «Монако»га Чемпионлар Лигасида «Бавария» ва «Манчестер Сити» каби номдор жамоаларни мағлуб этишга ёрдам бериб келаётганди.

    Мбаппени сотиб олиш тўлалигича ўзини оқлади. Биринчи мавсумдаёқ Килиан барча мусобақаларда 39 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Форвард миллий лиганинг деярли барча ўйинларида гол урди, Чемпионлар Лигасида ҳам мунтазам равишда голлари билан жамоага ёрдам бериб келди. 2 мавсум давомида ҳужумчи парижликлар сафида умумий ҳисобда 91 та гол урди ва 51 та голли пас берди. Мбаппе ҳозир ўз жамоасининг энг яхши тўпурари ва кўплаб клубларнинг орзуси ҳисобланади. Ҳозирча ПСЖ Мбаппени амал-тақал қилиб ўз таркибида ушлаб турибди. Аммо Килиан эртами, кечми барибир нафақат ПСЖни, балки Францияни ҳам тарк этади. Уни ҳозир Мадридда интизорлик билан кутишмоқда.

    Бошқа мақолалар:

    • Узоқ кутилган қирол — Роберт Левандовски ҳақида
    • Италянча ош. Элдор Шомуродов ва «Женоа» ҳақида
    • Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
    • Азарнинг жароҳатлари, Каземирога ўринбосар йўқлиги ва икки йилдан бери таниб бўлмаётган Иско. Зидан жорий мавсумда ҳал қилиши керак бўлган бешта муаммо
    • Пеле, Марадона, Зидан ва «ўзга сайёраликлар». Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилар ҳақида

    06.10.2020, 16:02   Изоҳ (0)   23990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2020 йил ёзги трансферлар вақтида энг кўп пул сарфлаган клублар маълум бўлди

    06.10.2020, 15:04

    «Барселона» 2020 йил ёзги трансферлар ойнасида футболчилар сотувидан энг кўп пул ишлаган клуб бўлди

    06.10.2020, 14:30

    Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига чекланган миқдорда мухлислар киритилади

    06.10.2020, 13:45

    «Барселона» футболчилар маошини яна камайтирмоқчи

    06.10.2020, 12:01

    Икер Касильяс: Фаолиятим ўзим хоҳлаганимдек тугамади

    06.10.2020, 11:16

    «Арсенал» воз кечган Гуннерзавр билан «Севилья» клуби шартнома имзолади

    06.10.2020, 10:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55

    Луис Энрике “ПСЖ” раҳбариятидан 3 нарсани талаб қилди

    Спорт | 18 июл, 16:50

    “Украина Россияга қарши туриш учун қурол ишлаб чиқаришни оширади” — Зеленский

    Дунё | 18 июл, 16:40

    Турк сериаллари суратга олинадиган жойларга саёҳат: қайси ҳудудда машҳур актёрларни учратиш мумкин?

    Кино | 18 июл, 16:30

    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови

    Реклама | 18 июл, 15:00

    Form компанияси сузувчилар учун Smart Swim 2 номли “ақлли” кўзойнакларни тақдим этди (фото)

    Технологиялар | 18 июл, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.