• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессияси тадбирларида иштирок этди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессияси тадбирларида иштирок этди.

    Парламентлараро Ассамблея Кенгаши мажлисининг кун тартибидаги масалалар муҳокамасига ўтишдан аввал Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши раиси, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши Раиси V.Матвиенко Парламентлараро иттифоқнинг Тошкент шаҳрида ўтказилган 150-юбилей ассамблеяси ва унинг натижаларига тўхталиб, мазкур анжуманнинг юқори савияда ташкил этилгани, қабул қилувчи томоннинг меҳмонларни қабул қилиш ва тадбир ўтказишдаги юксак маҳорати ҳамда масъулиятини алоҳида эътироф этди ҳамда Танзила Норбоева ва унинг жамоасини ушбу нуфузли тадбирни юксак даражада ўтказгани билан табриклади.

    Ўз навбатида, Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Норбоева  мазкур Ассамблея МДҲ давлатлари парламент делегацияларининг фаол иштироки, уларнинг қабул қилинган ҳужжатларга қўшган ҳиссаси ҳамда илгари сурган таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, келгусида ҳам бундай йирик халқаро анжуманларни ўтказишда ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканини алоҳида таъкидлади.

    Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.

    Иштирокчилар МДҲ ПА халқаро кузатувчиларининг Беларусь Республикаси Президенти сайлови ва Тожикистон парламент сайлови мониторинги натижаларига эътибор қаратдилар.

    Хусусан, МДҲ ПА миссияси координатори, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси  А.Эшмуратовнинг 2025 йил 2 март куни Тожикистон парламентига бўлиб ўтган сайловни кузатиш натижалари тўғрисида маълумот бериб ўтди.

    Шунингдек, Кенгаш мажлисида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро саммитларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

    Тадбир доирасида Танзила Норбоева Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова билан учрашув ўтказди.

    Томонлар Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг жадал ривожланиши икки давлат раҳбарларининг мустаҳкам дўстлиги ва ўзаро ишончига асосланганини таъкидлади. Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламент аёл аъзолари форумига тайёргарлик ишлари ҳам диққат марказида бўлди. Мазкур форумни ташкил этиш бўйича дўстлик гуруҳи тузишга келишиб олинди. Ўзбекистон томонидан Форум концепцияси ҳамда гендер тенглик, таълим, аёллар тадбиркорлиги, туризм ва ёшлар парламентлари ҳамкорлигини қамраб олган панел сессиялар  мавзулари таклиф этилди.

    Шунингдек, Танзила Норбоева Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли Раиси Рустами Эмомали билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигининг мустаҳкам асоси икки давлат раҳбарларининг яқин ҳамкорлиги ва ўзаро ишончнинг юқори даражаси асосида шаклланаётгани таъкидланди.

    Парламентларнинг янги таркиби шакллангани муносабати билан парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш режалари муҳокама қилинди. Томонлар олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назорати масалаларини кун тартибига киритган ҳолда “Ўзбекистон – Тожикистон” дўстлик гуруҳи йиғилишини ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.

    Танзила Норбоева Санкт-Петербург шаҳрида Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталя Кочанова билан учрашув ўтказди.

    Учрашув чоғида парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон парламент делегациясининг жорий йил август ойида Беларуснинг Витебск вилоятига бўлажак расмий ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Пискарев мемориал қабристонига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этди.

    Маросим Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган бўлиб, тинчлик ва озодлик йўлида жонини фидо қилган миллионлаб инсонларнинг жасоратига чуқур миннатдорлик ва ҳурмат ифодаси бўлди.

    2025 йил 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ ПАнинг 1941–1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали мажлисида иштирок этди.

    Тадбирда МДҲ иштирокчи давлатлари парламентлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашди.

    Тантанали мажлисда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди.

    Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари тадбир иштирокчиларини Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, ушбу сана бутун инсоният учун улуғ қадриятлар — тинчлик, матонат ва ҳамжиҳатлик тимсоли эканини таъкидлади.

    Буюк Ғалаба — фашизмга қарши елкама-елка курашган барча халқларнинг умумий зафаридир. Уруш йилларида Ўзбекистон халқининг фронтда ҳам, фронт ортида ҳам кўрсатган беқиёс жасорати ва меҳнати алоҳида эътироф этилди.

    1941–1945 йиллар мобайнида мамлакатимиздан қарийб 2 миллион киши сафарбар қилингани, уларнинг ярмидан кўпи жангларда ҳалок бўлгани, яралангани ёки бедарак йўқолгани таъкидланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон 1,5 миллиондан ортиқ эвакуация қилинган кишиларни — кексалар, аёллар ва болаларни, шу жумладан 250 минг етим болани қабул қилгани, уларга бошпана ва ғамхўрлик кўрсатгани алоҳида қайд этилди.

    Ғалабага олиб борган йўл фақат қурол билан эмас, балки фронт ортидаги меҳнат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик туйғулари билан ҳам таъминланган. Ўша йилларда Ўзбекистонга 170 дан зиёд завод ва фабрикалар эвакуация қилиниб, қисқа муддатда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказилган.

    Бундай тарихий сана халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини яна-да мустаҳкамлашга, ёш авлод учун тинчлик ва бағрикенглик сабоғи сифатида хизмат қилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

    19 апрел, 15:00   Изоҳ (0)   1453
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #сенат#танзила#норбоева

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.