• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Анъанага айланган мўжиза. “Реал”нинг камбеклари — бу энди тасодиф эмас, клуб ДНКсининг бир қисми

    “Бу яна такрорланди... чунки бу шунчалик кўп марта содир бўлганки, энди бу тушунтириб бўлмайдиган нарса”, — деган эди “Реал”нинг сеҳри ҳақида Анчелотти ўтган мавсум “Бавария”га қарши ЕЧЛ ярим финалидан сўнг (2:1, умумий ҳисоб 4:3) журналистларга.

    Фото: Championat

    Деярли ҳар мавсумда Мадрид клуби камбеклар амалга оширади, унутилмас ўйинларни тақдим этади ва Чемпионлар Лигасида ақл бовар қилмас ғалабаларга эришади. Аммо бу мўжиза қачон бошланган? Дарҳақиқат, стадионда “қаймоқранглилар”нинг 12-ўйинчиси бўлиши ва уларга қарши 90 дақиқа ўйнаш жуда узоқлик қилиши ҳақида гаплар бошлангандадир?

    Мўжизанинг бошланиши: клуб тарихидан абадий жой олган дастлабки камбеклар

    Ушбу турнирнинг биринчи финалидаёқ “Реал” ўйинни остин-устун қилиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. 1955/1956 йилги мавсум Чемпионлар Кубоги (1992 йилгача турнир номи шундай эди) учун биринчиси эди. Финалда Испания (“Реал Мадрид”) ва Франция (“Реймс”) чемпионати вакиллари тўқнаш келган.

    Ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ “Реймс” 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ “қаймоқранглилар”га ҳисобни тенглаштириш учун 16 дақиқа етарли бўлди. Жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олганди. Иккинчи бўлимда “Реймс” яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Испан жамоаси яна мувозанатни тиклади. 79-дақиқада эса олдинга чиқиб олди. Дастлабки Еврокубок финалида 4:3 ҳисоби қайд этилган. “Реал” эса дастлабки Чемпионлар Кубогининг ғолибига айланган. Мадридликлар ундан кейин яна 4 марта кетма-кет чемпионликни нишонлаган. 

    Фото: Championat

    Тарихдаги илк Ремонтада

    1975/76 йилги мавсумдаги Чемпионлар Кубогида “Реал” илк бор биринчи ўйиндаги мағлубиятдан кейин 3 та тўп фарқини йўққа чиқара олган. Турнирнинг 2-турида “Дерби Каунти” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Биринчи ўйин испан жамоасининг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

    Жавоб ўйини эса “Реал”нинг уй стадионида бўлиб ўтган. 95 минг томошабин қаршисида “қаймоқранглилар” Мартинес, Сантиляна ва Пиррининг голлари эвазига инглизларни қуролсизлантирди. Ғолиб номи қўшимча вақтларда аниқланадиган бўлди, экстра-таймда эса Сантиляна ажойиб голи билан “Мадрид”ни кейинги босқичга олиб чиққан эди.

    Фото: Championat

    “Реал” ярим финалга қадар етиб борган ва унда бўлажак чемпион — “Бавария”га имкониятни бой берганди.

    Орадан 4 йил ўтиб, “Мадрид” яна имконсиз ишни амалга амалга оширди, клуб яна британиялик рақибини таслим этди. Турнирнинг чорак финалида Глазгонинг “Селтик” жамоаси мадридликларга рақиблик қилди. Дастлабки ўйин “Селтик Парк”да кечган ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучган. “Реал” эса мусобақадан чиқиб кетиш арафасида эди.

    Бироқ “Сантяго Бернабеу”даги ўйин барчасини ўз ўрнига қўйди. Сантиляна ва Штилике биттадан гол урганди. Ўйин қўшимча бўлимларга қадар давом этишига қараб кетаётган бир вақтда, учрашувнинг 86-дақиқасида Хуанито ғалаба голини киритишга муваффақ бўлган. Шу тариқа “Қироллик клуби” ярим финалга йўл олган. Лекин кейинги босқичда Германиянинг “Гамбург” жамоасига қарши баҳсда ютқазиб қўйган.

    Фото: Championat

    УЕФА Кубоги ғолиблигига қадар йўл. Афсонавий иборанинг пайдо бўлиши

    1984/85 йилги мавсумдаги УЕФА Кубоги учун эсда қоларли саёҳатни 2022 йилги Чемпионар Лигасидаги ғалабага таққослаш мумкин. Барчаси турнирнинг 2-босқичидан, Югославиянинг “Риэка” жамоасидан бошланган.

    “Қаймоқранглилар” дастлабки ўйинда кутилмаганда имкониятни бой берган (1:3), агар Исидронинг сўнгги дақиқаларда урган голи бўлмаганда, барчаси ачинарли тугаши мумкин эди. Бироқ “Бернабеу”даги ўйиннинг 34-дақиқасида Югославия клубининг бир футболчиси четлатилди. 67, 79 ва 82-дақиқаларда эса гол ўтказиб юборди, ундан ташқари яна икки футболчиси қизил олишга улгурган.

    Фото: Championat

    Бу Мадрид клубининг ўша турнирдаги ақл бовар қилмас ҳаракатларининг бошланиши эди. Кейин эса бу янада кўпайди

    Кейинги босқичдаёқ Бельгиянинг “Андерлехт” клубига қарши баҳсда муаммолар бошланди. “Реал” Брюсселдаги оғир ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

    Аммо “Мадрид”га йирик мағлубият тетиклашиб олиши учун восита ролини ўтади ва “Бернабеу”да “Андерлехт” тор-мор этилди. Санчис 2-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, Валдано дубль қайд этган, Эмилио эса ҳет-трик муаллифига айланган. 

    Фото: Championat

    Кейин ярим финал —  мусобақадаги энг қизиқарли воқеалар. Испан клуби Миланнинг “Интер”ига қарши баҳс олиб борган. Биринчи ўйин Италияда бўлиб ўтган ва унда мезбонлар Лиам Бреди ва Алессандро Алтобеллининг голлари эвазига ғалаба қозонган. “Нераззури” жавоб ўйини олдидан устунликка эга бўлганди.

    Мағлубиятга қарамасдан ўйин охирда Хуанито ўз характерини кўрсатиб, “Интер” футболчиларига мурожаат қилган. Ўзининг ҳақоратларида у ўлмас иборани қўллаб ўтган: “ ‘Бернабеу’да 90 дақиқа жуда узоқ вақт”. Бу мадридликларнинг ҳали курашдан чиқмаганини англатарди.

    “Сантяго Бернабеу”даги жавоб баҳсида “Реал” Сантилянанинг дубли ва Мичелнинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 

    Фото: Championat

    Хуанитонинг сўзлари эса “жамоатчилик мулки”га айланди ва кўп ўтмай “Реал” мухлислари бу сўзларни италян тилида байроққа ёзиб, стадион трибуналаридан бирига илиб қўйган.

    Фото: Championat

    Финалда эса ўлмас “Реал” “Видеотон” клубини тор-мор этган. “Қироллик клуби”нинг ўша мусобақадаги чемпионлиги худди афсонавий Хуанито каби тарихга ўчмас қилиб муҳрланган.

    Фото: Championat

    Тарих такрорлардан иборат

    Кейинги 1985/86 йилги мавсумдаги УЕФА Кубоги яна янги сюрпризларни тайёрлади. Юпп Ҳайнкесс бошчилигидаги Гладбахнинг “Боруссия”си “Реал”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Бундай мағлубиятдан кейин, одатда, қайта тикланиш мумкин эмасдек эди, бироқ “Реал” ҳеч қачон бунга рози бўлмасди. Мадридда ўтган учрашувда эса мезбонлар 4:0 ҳисобида рақибини ер тишлатган. 

    Фото: Championat

    “Реал” ва “Интер” яна ярим финалда тўқнаш келган. Биринчи ўйин Италияда бўлиб ўтган, яна “нераззури” ғалаба қозонган, бу сафар ҳисоб — 3:1. Жавоб ўйинида эса испанлар 5:1 ҳисобида зафар қучган. Финалда эса “қаймоқранглилар” “Кёл”га қарши баҳс олиб борган ва 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

    Фото: Championat

    XXI асрда нималар бўлди?

    Дарҳол Мадрид клуби тарихидаги энг муҳим лаҳзалардан бири — 92:46 да урилган голни ёдга оламиз.

    “Реал”нинг Лиссабондаги финалда “Атлетико”га қарши ўйини мухлислар ёдида бутун умр сақланиб қолади. “Атлетико” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган ва ҳакам қўшиб берган дақиқалар бораётган вақтда, Серхио Рамос бурчак зарбасидан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирганди. Қўшимча бўлимларда эса “Реал” якуний ҳисобни 4:1 кўринишига олиб келган.

    Фото: Championat

    2021/22 йилги Чемпионлар Лигаси ҳам тарихдан муҳим жой олди. Турнир плей-оффида “Реал” ҳар бир босқичда камбек қайд этган. “ПСЖ”, “Челси” ва “Манчестер Сити” каби жамоалар жавоб баҳсларида камбек эвазига мағлуб этилган. “Шаҳарликлар”га қарши ўйин умуман қойилмақом кечган.

    Англиядаги биринчи ўйин Манчестер клубининг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Жавоб ўйинида эса “Реал” вазиятни ўнглаш учун битта гол киритиши лозим эди. Бироқ 73-дақиқада мадридликлар яна тўп ўтказиб юборади. Энди қолган 15 дақиқа ичида 2 та гол керак эди. Сўнгги дақиқаларда эса ўйин тақдири ҳал бўлгандек эди, аммо Родриго имконсиз нарсани амалга оширган. 90 ва 90+1-дақиқада бразилиялик футболчи дубль қайд этиб, ўйинни қўшимча бўлимларгача боришига ҳисса қўшган. Қўшимча бўлимларда эса “Реал” тоза пенальти ишлаб олган ва Карим Бензема уни хотиржамлик билан амалга оширган. Якуний ҳисоб 6:5, мадридликлар фойдасига. Мусобақа финалида эса “Реал” “Ливерпуль”ни Винисиуснинг голи эвазига мағлуб этиб, 14-совринини боши узра кўтарган.

    Фото: Championat

    Ўтган мавсумда эса яна бир эртак гувоҳига айландик. “Бавария” ўз уйида 2:2 ҳисобини қайд этган. “Бернабеу”даги ўйинда эса 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида “Реал” ҳужумчиси Хоселу Мануэль Нойернинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, яна Хоселу дарвозани аниқ нишонга олиб, стадионни ларзага солди. 

    Фото: Championat

    Хуанитонинг 40 йил олдин айтган гапи “Бавария”га қарши ўйин учун ҳам ишлади. Финалга чиқишини тантана қилишга тайёрланаётган рақибни хафа қилиш ва ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши учун Хоселуга 163 сония кифоя қилди. 

    “Барчаси ҳолатга боғлиқ. Лекин “Реал”да нимадир бор, чунки бундай камбеклар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Балки барчаси клубнинг тарихи, анъаналари ва сифатига боғлиқдир. Бу саволга аниқ жавоб беролмайман, бироқ бу нарса жуда кўп марта содир бўлган. Шунинг учун бу аниқ тасодиф эмаслигини айта оламан”, — деган эди Карло Анчелотти.

    “Реал” ҳозир ҳам қадрланадиган енгилмас жамоа афсонасини яратди. Бу муносиб эътироф эканлигини айтиш мумкин. Шунинг учун “Реал” футболчиси ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини уриши бахтли тасодиф эмас, мерос сифатида қабул қилинади.

    “Реал”нинг уй стадиони идеал ёдгорликка, имконсиз нарсалар содир бўладиган ўлмас жамоанинг уйига айланган. Мўжизалар майдони. “Реал”нинг бутун тарихи давомидаги эпик ва қаҳрамонона табиати худди унинг ДНКси сингари сингиб кетган.

    11 феврал, 15:41   Изоҳ (0)   13735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Реал#ЕЧЛ#Манчестер Сити

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Манчестер Сити” ёки “Интер” ҳужумчиси тарихда қолади. Бир мавсумда ҳам ЕЧЛ, ҳам ЖЧ кубогини қўлга киритган тўққиз футболчи ҳақида

    10.06.2023, 17:40

    Чемпионлар Лигаси 2023/24 йилги мавсуми гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўл олган 26 жамоа номи маълум бўлди

    08.06.2023, 20:18

    “Манчестер Сити” етакчи, “Барселона” 3-ўринда. ЕЧЛ—2023/24 ғолибилиги учун фаворитлар рейтинги 

    02.09.2023, 10:59

    ЕЧЛ. “Реал” Берлин жамоасини сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлуб этди (видео)

    20.09.2023, 23:44

    “Бавария” кетма-кет 16 марта, “Реал” эса 21 марта Чемпионлар Лигаси плей-оффига йўлланмани қўлга киритди 

    09.11.2023, 10:28

    ЕЧЛ. “Реал” Мадридда “Лейпциг” билан дуранг ўйнади, “Манчестер Сити” эса Дания жамоаси устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди 

    07.03.2024, 02:53

    ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди (видео)

    01.05.2024, 01:54

    ЕЧЛ. “Реал” “Бавария”га қарши ўйинда иродали ғалабага эришиб, финалга йўл олди

    09.05.2024, 02:01

    “Боруссия Дортмунд”нинг “Реал Мадрид”га қарши ўйин учун қайдномаси маълум бўлди 

    31.05.2024, 16:45

    “Барселона” “Бавария”га қарши, “Реал” эса “Ливерпуль”га қарши ўйнайди. ЕЧЛ 2024/25 йилги мавсумига қуръа ташланди 

    29.08.2024, 22:06

    ЕЧЛ. “Бавария” рақиб дарвозасига 9 та гол урди, Кейндан покер, “Ливерпуль” “Милан”ни енгди, “Реал” ва “Ювентус”да ишончли ғалаба

    18.09.2024, 02:00

    ЕЧЛ. “Реал” ва “Бавария”да мағлубият, “Ливерпуль”да ишончли, “Ювентус”да эса иродали ғалаба 

    03.10.2024, 02:13

    ЕЧЛ. “Реал”дан навбатдаги суперкамбек, “Милан”да ишончли, “Арсенал”да эса кичик ҳисобдаги ғалаба 

    23.10.2024, 01:57

    Камавинга ҳам 2-3 ҳафтага сафдан чиқди

    28.11.2024, 18:50

    Куртуа “Ливерпуль”дан учралган мағлубият ҳақида нималар деди?

    28.11.2024, 21:24

    ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитлар рейтингида “Брест” “ПСЖ”дан юқори ўринни эгаллади

    28.11.2024, 23:13

    Мбаппе 10 кунга сафдан чиқди

    12.12.2024, 23:02

    Хосеп Гвардиола: “Ҳозирча Чемпионлар Лигасини ютиш биз учун имконсиз”

    30 январ, 08:57

    Анчелотти “Реал” топ-8 ликка кира олмагач, Чемпионлар Лигасининг янги форматини танқид қилди

    30 январ, 09:30

    ЕЧЛ. Абдуқодир Ҳусанов Мадриднинг “Реал” клубига қарши ўйнаши мумкин

    31 январ, 16:46

    Гвардиола ЕЧЛда “Реал Мадрид” билан ўйнаш ҳақида нималар деди?

    31 январ, 21:51

    Рамос фаолиятини Мексикада давом эттириши мумкин

    2 феврал, 11:20

    Рюдигер 3 ҳафтага сафдан чиқди

    3 феврал, 22:21

    “Марказий ҳужумчи нуқтаси Мбаппе учун бир оз қийинчилик туғдиряпти” – Роналду

    3 феврал, 23:06

    “Реал”нинг ҳимоядаги муаммолари давом этади: Алаба ҳам сафдан чиқди

    4 феврал, 16:22

    Мбаппе  “Реал Мадрид”нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

    5 феврал, 23:10

    Марсело футболчилик фаолиятини якунлади

    6 феврал, 17:09

    “Лейтон Ориeнт” — “Манчестер Сити”.  Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушадими?

    7 феврал, 10:12

    Навбатдаги йўқотиш: Васкес ҳам 2-3 ҳафтага сафдан чиқди

    9 феврал, 21:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.