“Реал” клубининг франциялик таянч ярим ҳимоячиси Тчуамени “ПСЖ” қизиқишлари доирасига кирди. Бу ҳақда Испаниянинг Todofichajes нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Париж клуби 25 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Мадрид клуби футболчига 2022 йилда “Монако”га тўланган 80 миллион евро нарх қўйган. Transfermarkt ҳам футболчига шунча қиймат берган.
2024—25 йилги мавсумда Тчуамени клуб даражасида 29 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Англиянинг “Челси” клуби ҳам футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда
Изоҳ (0)