Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичи дастлабки учрашувлар доирасидаги “Барселона” — “Боруссия Д” ҳамда “ПСЖ” — “Астон Вилла” баҳслари 9 апрель, чоршанба куни ўтказилди.

Каталонияда кечган беллашувда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 25-дақиқада Рафинья ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймнинг 48-дақиқасида Левандовски жамоасининг иккинчи голини киритди. 66-дақиқада полшалик ҳужумчи ўзининг дублини расмийлаштирди. 77-дақиқада Ламин Ямал “Барселона”нинг ўйиндаги 4-голини киритиб, “кўк-анорранглилар”га чорак финалнинг биринчи учрашувида йирик ғалабани тақдим этди.
Куннинг иккинчи баҳси Парижда ўтказилди. Унда “ПСЖ” “Астон Вилла”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисобни инглизлар очди. 35-дақиқада Морган Рожерс парижликлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Луис Энрике жамоаси таблодаги натижани тенглаштирди. Гол муаллифи — Десир Дуэ. Иккинчи таймнинг 4-дақиқасида Хвича Кварацхелия “ПСЖ”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув якуни арафасида эса Нуну Мендеш парижликларнинг ўйиндаги 3-голини киритиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.
ЕЧЛ
Чорак финал, дастлабки баҳслар
9 апрель, чоршанба
“Барселона” — “Боруссия Д” 4:0
Голлар: 1:0 — Рафинья (25), 2:0 — Левандовски (48), 3:0 — Левандовски (66), 4:0 — Ямал (77)
“Барселона”: Шесни - Кунде, Кубарси, Мартинес (Араухо 81), Балде - Де Йонг, Педри (Гарсия 81) - Ямал (Фати 86), Фермин (Гави 74), Рафинья - Левандовски (Торрес 81)
“Боруссия Д”: Кобел - Риерсон (Суле 81), Жан, Антон, Бенсебаини - Чуквуэмека (Рейна 81), Нмеча (Ўзжан 68) - Адееми (Байер 46), Брандт, Гиттенс (Дюранвил 81) - Гирасси.
“ПСЖ” — “Астон Вилла” 3:1
Голлар: 0:1 — Рожерс (35), 1:1 — Десир Дуэ (39), 2:1 — Хвича (49), 3:1 — Мендеш (90+2)
“ПСЖ”: Доннарумма — Мендеш, Пачо, Бералдо, Ҳакими — Руис (Заир-Эмери, 72), Витиня, Невеш — Кварацхелия (Рамуш, 90+3), Дембеле, Дуэ (Барколя, 72)
“Астон Вилла”: Мартинес — Дин, Торрес, Конса, Кеш (Дисаси, 46) — Тилеманс (Матсэн, 80), Камара — Ремзи (Асенсио, 59), МакГинн (Онана, 80), Роджерс — Рашфорд (Уоткинс, 79)
Изоҳ (0)