• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда сўроққа олиб кетилган фермер вафоти юзасидан якуний маълумот эълон қилинди

    Сурхондарё вилоятида содир бўлган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давомида 50 ёшли фермер Тохир Хаитов маъмурий қамоққа олингани ва кейинроқ вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Унинг ўлими юзасидан якуний маълумот эълон қилинди. 

    Фото: Ижтимоий тармоқлар

    Омбудсманга тақдим этилган якуний маълумотларга кўра, фуқаронинг 25 февралдаги Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этгани ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланган.

    Суд-тиббий экспертизасининг 17 мартдаги хулосасига кўра, унинг ўлимига гипертония касаллиги сабабли юрак ўнг қоринча олд деворида мавжуд бўлган кардиосклероз ўчоқ соҳасидан ёрилиши, юрак тампонадаси, яъни юрак халтасининг қон ва қон лахталари билан тўлиши ва юракнинг юрак халтасида сиқилиши натижасида келиб чиққан. 

    Шунингдек хулосада марҳумнинг танасида тан жароҳатлари ва излар йўқлиги кўрсатилган. Текширув натижасига кўра, мазкур ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаган.

    Шу сабабли 25 мартда Жиноят процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

    ИИБ биносига юриб бориб, ўлик ҳолда қайтганлар

    Марҳум Муҳаммадқодир Ички ишлар вазирлигига қарашли бинолардан ўлиги чиққанларнинг навбатдагиси ҳисобланади. 2020 йил январь ойида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида, июнь ойида эса Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги ИИБ биноларидан ўликлар чиқди. Андижондаги ИИБ биносида жон берган Алижон Абдукаримов беш йил аввалги қимматбаҳо тош можароси сабаб ИИБга тергов қилиш учун олиб борилган бўлса, Чироқчи туман ИИБдан ўлик ҳолда чиққан Юсуф Абдураҳмонов мол ўғрилигида гумонланиб, сўроқ қилинганди. Ҳар иккиси ҳам ИИБ ходимларининг зўравонлиги, сўроқ қилинаётган гумонланувчига нисбатан куч ишлатиши ортидан вафот этган.

    “Чироқчи воқеаси” айбдорлари ишини кўриб чиққан Олий суд судьяси Камолиддин Толлибоев раислигидаги судлов ҳайъати марҳум Юсуф Абдураҳмонов ўлимида айбланганлар — Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Нурбек Овлаевни 9 йилга, жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Анвар Жонқобиловни 8 йил 6 ойга, 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Шерзод Раҳмоновни 6 йилга, Адҳам Тожиноровни 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Бобурмирзо Ғайратовга эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлаганди.

    Андижонлик фуқаро ўлимига сабабчи бўлганлар ҳам жазосиз қолмади, албатта. 2020 йил 27 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида судланувчилар Д.Ҳамралиев 9 йилга, Қодиров, Райимжонов ва Ҳасанбоевлар 10 йилга, П.Мамажонов 8 йил 6 ойга, А.Тўрақулов 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    3 апрел, 16:06   Изоҳ (0)   5895
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тергов#вафот этди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича айбдорларга ўқилган ҳукм, Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи, Самарқандда ағдарилган туристик автобус: 12 февралн...

    12 феврал, 23:00

    Тошкент вилоятидаги колонияда жазо ўтаётган яна бир маҳкум вафот этди

    18 феврал, 15:35

    Тошкентда эркак ҳалок бўлган бинодаги қурилиш ноқонуний бўлиб чиқди 

    20 феврал, 16:46

    Россиядаги қурилишда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди 

    21 феврал, 15:57

    Янгийўлда ишчиси бошига темир дастгоҳ тегиши оқибатида вафот этган корхона раҳбари 2 йилга қамалди 

    27 феврал, 17:16

    Сурхондарёда сўроққа олиб кетилган фермер вафот этди 

    28 феврал, 17:32

    Андижонда Damas йўлдан югуриб ўтаётган 10 ёшли болани уриб юборди 

    1 март, 19:05

    Россиядаги қурилишда яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди 

    2 март, 18:55

    Тошкентда 17 ёшли бола икки нафар пиёдани уриб юборди

    12 март, 00:20

    Давлатда иккинчи шахс, Олий суд раиси, саноат ва адлия вазири: Совет даврида ўзбек аёллари қайси лавозимларда ишлаган?

    14 март, 21:37

    АҚШда Кеннедининг ўлдирилиши бўйича махфий ҳужжатлар эълон қилинди

    19 март, 09:45

    Бухородаги боғчада 1,5 ёшли бола ток уришидан вафот этди

    31 март, 21:20

    Избоскан туманидаги масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    31 март, 23:05

    Нетaняҳунинг маслаҳатчиси ва собиқ матбуот котиби Исроилда ҳибсга олинди

    1 апрел, 00:04

    Жанубий Кореянинг энг бадавлат актёри Ким Су Хён актрисанинг ўлими билан боғлиқ айбловларга муносабат билдирди

    1 апрел, 14:50

    Тошкент ва Самарқандда қарийб 390 млн сўмлик “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди 

    1 апрел, 18:39

    Қорақалпоғистонда 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

    1 апрел, 23:45

    Қодировнинг 17 яшар ўғли Чеченистон ИИВ куратори бўлди 

    2 апрел, 10:36

    Тошкентда чет эл фуқаросидан фирибгарлик билан 70 минг доллар талаб қилган уч киши ушланди (видео)

    2 апрел, 12:26

    Нетаньяху уни ҳибсга олиш амал қиладиган давлатга боради

    2 апрел, 15:05

    Чирчиқда 32 ёшли эркак дўкон эгаси томонидан калтакланиши оқибатида вафот этди

    2 апрел, 15:14

    Актёр Ван Дамм Руминияда одам савдоси билан боғлиқ жиноий ишда айбланмоқда

    2 апрел, 17:04

    Америкалик сайёҳ Япония аэропортидаги иккита назорат пунктидан тўппонча билан ўтди

    2 апрел, 17:40

    Самарқандда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    2 апрел, 20:05

    Самарқандда 183 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

    2 апрел, 20:55

    Тошкентда бозордан қайтаётган аёлнинг тилла занжирини ўғирлаб кетган 20 ёшли йигит ушланди

    2 апрел, 23:44
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мехико шаҳрида мэрнинг котиби ва маслаҳатчиси отиб ўлдирилди

    Дунё | 22 май, 00:10

    Байденнинг собиқ шифокори унинг қанча умри қолганини маълум қилди

    Дунё | 21 май, 23:55

    Хитойда 650 йиллик қадимий Ноғора минораси томи қулаб тушди

    Дунё | 21 май, 23:45

    АҚШда хакер алоқа хизмати базасига кириб, 60 га яқин амалдорнинг маълумотларини ўғирлади

    Дунё | 21 май, 23:35

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    Ўзбекистон | 21 май, 23:20

    Испанияда Украинанинг собиқ президенти маслаҳатчиси отиб кетилди

    Дунё | 21 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 21 май, 23:01

    Флик “Барселона” билан шартномани узайтирди

    Спорт | 21 май, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.