• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Канададаги ёнғин тутунлари “ёзни бузаётганидан” шикоят қилди (видео)

    Канададаги ўрмон ёнғинларидан чиқаётган тутун жанубга силжиб, АҚШ фуқароларига “ёз фаслидан завқланишни қийинлаштирмоқда”. Бу борада Қўшма Штатлар Конгрессининг 6 нафар аъзоси Канада элчихонасига мактуб йўллади.

    Foto: BBC
    Фото: BBC
    “Биз сизга ёздан завқ олишни қийинлаштираётган Канададаги ўрмон ёнғинлари ҳақида ёзяпмиз”, дейилган элчи Кирстен Ҳиллманга юборилган хатда.

    Мактубни Том Тиффани, Гленн Гротман, Мишел Фишбах, Бред Финстад, Пит Стаубер ва Том Эммер каби Конгресс аъзолари имзолаган. Канада элчихонасининг маълум қилишича, мамлакат ўрмон ёнғинларининг олдини олишга “жуда жиддий қарамоқда”. Бу йилги ўрмон ёнғинларида 2 нафар канадалик ҳалок бўлиб, ўн минглаб одамлар эвакуация қилинган.

    Том Эммер Конгресснинг катта аъзоси саналади. У ва унинг 5 нафар республикачи ҳамкасби 7 июль куни эълон қилинган мактубда шундай ёзган:

    “Биз ҳукуматингиз ўрмон ёнғинлари ва жанубга тарқалаётган тутунни камайтириш бўйича қандай иш олиб бораётганини билишни истардик. Фуқароларимизнинг кўчага чиқиш ва хавфсиз нафас олиш имкониятлари чекланган. Чунки ёнғин тутуни ҳавонинг сифатини хавфли даражага олиб келган. Ёз ойлари очиқ ҳавода дам олиш, оила билан вақт ўтказиш ва янги хотиралар яратиш учун йилнинг энг яхши вақтидир. Аммо ёнғин тутуни буларнинг барчасини йўққа чиқармоқда”.

    Канаданинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Таррйн Эллиотт мамлакат ҳукумати “ўрмон ёнғинларининг олдини олиш, уларга жавоб бериш ва бартараф этишга жуда жиддий ёндашганини” маълум қилган.

    “Хат элчихонага келиб тушганини ва Канаданинг тегишли идораларига юборилганини тасдиқлашим мумкин”, деди у.

    Канадада ҳар йили ёзда ўрмон ёнғинлари содир бўлади. Маълумотларга кўра, 2023 йил мамлакат тарихидаги энг ёмон йил бўлган. Ўшанда ёнғинлар 8 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва Англиядан ҳам каттароқ ҳудудни кул қилган.

    Foto:
    Фото: АОЛ

    Ўрмон ёнғинлари маркази маълумотларига кўра, 2025 йилнинг шу давригача давлатда 2672 та ёнғин содир бўлган. Май ва июнь ойларида Канаданинг ғарбий қисмига, айниқса, жиддий зарар етган. Ҳудудда расмийлар фавқулодда ҳолат эълон қилган. Саскачеван ва Манитоба провинцияларида 30 мингга яқин одам эвакуация қилинган.

    Ўрмон ёнғинлари табиий циклнинг бир қисми бўлиб, Канаданинг ўрмонларини қайта тиклашда муҳим рол ўйнайди. Ёнғинларнинг аксариятига чақмоқ чақиши сабаб бўлади. 2023 йилда Канададаги ёнғинларнинг 93 фоизи чақмоқдан келиб чиққан.

    10 июл, 16:25   Изоҳ (0)   1108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Канада#ўрмон ёнғинлари#мактуб йўллади

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австралиядаги ўрмон ёнғинларида нобуд бўлган ва талафот кўрган жониворлар уч миллиард атрофида экани маълум бўлди

    29.07.2020, 07:36

    Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган

    05.11.2020, 13:36

    Германия ва Чехияда шиддатли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

    26.07.2022, 21:32

    Сирдарёдаги ўрмон хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида ўсимлик дунёси 500 млн сўмдан ортиқ зарар кўрди

    09.03.2023, 09:03

    Бош прокуратура Сирдарёдаги ўрмон хўжалигида юз берган ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди

    10.03.2023, 09:58

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги ўрмон ёнғинига қарши курашишда Ўзбекистон барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини айтди

    12.06.2023, 14:29

    Ўрмон ёнғинлари сабаб Грециянинг Родос оролидан 19 минг киши эвакуация қилинди

    23.07.2023, 21:56

    Гавайидаги ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони 100 дан ошиб кетди

    16.08.2023, 11:53

    Фоторепортаж: Гавайининг ўрмон ёнғинларидан кейинги кўриниши

    17.08.2023, 12:56

    Ўрмон ёнғинидан нобуд бўлган жониворлар, завод пойдеворини қўяётган Ким Чен Ин, туллаётган тюленлар — 29 февраль суратлари

    29.02.2024, 22:50

    Ўзбекистонда ўрмон ёнғинлари келиб чиқишига сабаб бўлганлар учун жарима миқдори белгиланди

    14.03.2024, 18:10

    АҚШда ўрмон ёнғинлари: 30 минг одам кўчирилди (видео)

    8 январ, 08:45

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда 

    3 июн, 23:10

    Бойсунда ўрмон ёнғини 13 соатда ўчирилди

    18 июн, 13:37

    Измирда ўрмон ёнғинлари авж олди, аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео, фото)

    30 июн, 08:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.