• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

    Ҳар қандай сайёҳ сафарга чиқаркан кўпроқ жойни кўришни истайди – ажойиб табиат, тарихий обидалар, замонавий кўнгилочар жойлар. Наманган – айнан шундай жой! У ерда чиройли табиат ҳам, тарихий объектлар ҳам, замонавий кўнгилочар масканлар ҳам бор. Хўш, у ерга қандай борилади?

    Масофа ва транспорт
    Аслини олганда Тошкентдан Наманганга масофа у қадар узоқ эмас, 280 километр атрофида. Аммо йўл довон ошиб ўтгани туфайли бир оз вақт талаб қилади, енгил машинада 4,5-5 соат ичида манзилга етиб олиш мумкин. Йўлкира эса бир киши учун 150 минг сўм атрофида бўлади. 

    Поезд бу масофани ўртача 4 соатда босиб ўтади, нархи ҳам талаб даражасида – купега 170 минг сўмга чипта сотиб оласиз. 

    Узоқ йўл юришни ёқтирмайдиганлар эса самолётда Наманганга парвоз қилишлари мумкин. Самолётга чипта нархлари ҳам турлича, ҳаммаси қачон буюртма беришингизга боғлиқ. Эконом тоифага 250 000 сўмдан бошланади, комфорт ва бизнес тоифа нархлари эса анча қиммат, 2-3 миллионгача ҳам бориши мумкин. Ҳаммаси чиптани қачон буюртма қилишингизга боғлиқ, қанча эрта ҳаракат қилсангиз, шунча арзон бўлади. 

    Биз Наманган сари поездда юришга қарор қилдик! Нима учун? Бунинг бир қатор сабаблари бор – биринчидан, водий сари кетаркансиз, тоғлар орасида шундай манзаралар бўладики, кўриб тўймайсиз. Анча-мунча Швейцария тоғларига дам берадиган масканларимиз бор. Манзилга ета етгунча баҳри дилингиз очилиб боради.

    Чодак
    Наманганга келган одам албатта Чодакни бориб кўриши керак. Попда поезддан тушасиз ва у ердан Чодаккача бўлган масофа унчалик узоқ эмас, ярим соат нари берисида манзилга етиб оласиз. Муҳими – йўлкира ҳам қиммат эмас, киши бошига 30 мингдан.

    Чодакда нимани кўрасиз? Ишонинг, у ерда сира зерикмайсиз! Узунлиги 300 метр бўлган тўртта осма кўприк, узунлиги 50 метр бўлган шишали осма кўприк, шаршара ва 400 метрлик бўлган осма дор йўли (зиплайн) сизга керагидан ортиқ адреналин бера олади. Очиғи, ўзим ҳам баландликдан қўрқишимни Чодакка келиб сезиб қолдим!

    Яна Чодакда жуда ажойиб ва андак қўрқинчли ғор ҳам бор. Қоронғу ғор, 300 метр баландликда лапанглаб бориб келаётган осма кўприк ва ғизиллаб учаётган дор йўли – буларни бошқа жойдан топишингиз анча оғир масала! 

    Ахсикент
    Чодакни кўриб олгач, қадимги гўша - Ахсикент сари юрдик. Бу ерда дунёга машҳур қиличлар ишлаб чиқарилган, ер ости йўллари бўлган, минг йил олдин ҳам водопровод тизими ишлаб турган. 

    2016 йилдан эътиборан Ўзбекистоннинг турли соҳаларида кўтарилиш даври бошланди. Бу давр археологияни ҳам четлаб ўтмади ва шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Ахсикентни очиш ишлари бошланди. Шаҳар бир неча асрлик мудроқ уйқудан аста-секин уйғона бошланди. 


     
    Европа ва Ахсикент
    Ахсикентликлар жуда тартибли, тоза-озода яшаганлар. Шаҳарда чиқинди ва ювинди сув учун махсус ўралар кавланган. Кўчага чиқинди ташлаш эса қатъиян ман қилинган, қонун билан жазоланган. IX-Х асрларда, яъни бундан минг йил илгари Ахсикентда санитария қоидаларига жиддий амал қилинган. Шу сабабли шаҳарда юқумли касалликлар кам тарқалган. 

    Шу ўринда бир мисолни келтириб ўцак. Ўтган йили Европада саёҳатда бўлганимизда бир ажойиб манзарага дуч келдик. Бизда унинг фотоси ҳам бор! 

    Қўҳна Европадаги уйнинг деворига ёпишиб ўсган нок дарахти –  манзара шунчалик чиройли эдики! Бу биз учун анча ноодатий ҳолат бўлганлиги сабабли селфи ҳам қилиб олдик.

    Кейин эса бизни олиб юрган гиддан қизиқиб сўрадик – нима учун нок дарахти уйга ёпиштириб экилган? Гидимиз сўзлаб берганларидан эса, юмшоқ қилиб айтганда, шок ҳолатига тушиб қолдик – эмишки, ўрта асрларда Европа шаҳарларида санитария масаласи жуда оқсаган, хожатхоналар эса муаммоли бўлган. Одамлар тувакдаги ахлатларини шунчаки кўчага тўкиб юборишган экан. Деворга ёпиштириб экилган дарахт эса турли нохуш нарсаларни кўчага шалоплаб тўкилишдан сақлаб, анча-мунча ахлатни ўзида ушлаб қолган эмиш. Бу ҳақида ҳатто интернетдан анча-мунча маълумот ҳам топса бўларкан.

    Энди ўша эшитганларимизни Ахсикентдаги ҳолат билан таққослаб кўринг! Албатта аждодлар билан мақтанавериш яхши эмаску, аммо санитария масаласи бунақа ечилганига фақат қойил қолиш керак. Шундай эмасми?

    Сув етказиш тизими
    Ахсикентнинг яна бир ажойиб жиҳати – унинг сув етказиш тизимидир.  Шаҳар гумбазсимон услубдаги ер ости йўли орқали сув билан таъминланган. Ер ости йўлидан сопол қувурлар ўтказилган ва бир неча километр узоқликдаги сойдан Ахсикентга сув олиб келинган. Энг муҳими – қувурлар шикастланган тақдирда таъмирлаш учун ерни қазиш шарт бўлмаган, шунчаки усталар ер остига тушганлар ва қувурларни янгиларига алмаштириб чиққанлар. 

    Шу ўринда энди бир савол пайдо бўлади, ўйлаб кўринг, IX–XII асрларда Ахсикент водийнинг энг гавжум, пойтахт шаҳри бўлса, шаҳар ичи зич уйлар ҳамда дўконлар билан банд бўлса, қандай қилиб бу ер ости иншооти қурилган? Энг қизиғи ҳам мана шунда, ўз замонасининг амалий фанларига таянган қурувчи усталар бу ажойиб иншоотни ҳозирги метро қурилиши усулида бунёд қилганлар. Аввал пишиқ ғиштдан гумбазсимон услубда ўзига хос ер ости йўли қурилиб, унинг тубига катта диаметрли сопол қувурлар ётқизилган.

    Сув ана шу қувурлар орқали шилдираб оқиб келган. Эътиборлиси, бу тизимнинг сувни тозалаш, филтрлаш қисми ҳам бўлган. Яъни, ер ости йўлининг маълум жойларида пишиқ ғиштдан қурилган ер ости кузатиш хоналари бўлган. Сопол кувурларда оқаётган сув кузатиш хонасидаги кичик ҳовуз орқали ўтган. Натижада сув таркибидаги қум, майда тош ва бошқа ёт жисмлар  ҳовуз тубига чўкиб, қолиб кетган, тоза сув эса хонадонларга борган. Қойил қоларли жиҳати, бу беҳад ажойиб қувур тизими шаҳар аҳолисига энг камида 300 йилдан ортиқ хизмат қилган.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    23 май, 18:00   Изоҳ (0)   9143
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

    23 май, 16:30

    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 

    23 май, 15:00

    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

    23 май, 12:00

    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

    23 май, 10:30

    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    22 май, 18:00

    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

    22 май, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.