• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда чиқиндидан қарзини тўлаш учун фуқароларга 5 кун муҳлат берилади 

    Олий Мажлис қонунчилик палатаси 24 декабрдаги мажлисида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    17 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамга қаратилган қонун лойиҳаси истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиш кафолатларини тўла мустаҳкамлаган ҳолда иккинчи ўқишда тубдан қайта ишлаш шарти билан биринчи ўқишда қабул қилинганди.

    Қайд этилишича, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқшунос ва экспертлар иштирокида ўтказилган ишчи гуруҳ йиғилишларида ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилиниб, унга киритилаётган ҳар бир норма депутатлар томонидан чуқур таҳлил қилинди. Қонун лойиҳаси инсон манфаати ҳамма нарсадан устун тамойили асосида такомиллаштирилди.

    Мазкур қонун лойиҳасида истеъмолчига чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш учун имконият яратиш мақсадида чиқинди хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги юзасидан қисқа хабар (SMS) орқали истеъмолчи хабардор қилингандан кейин беш кунлик муддат берилиши белгиланди. Шундан сўнггина, қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар тадбиқ этилади.

    Ушбу қонун лойиҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиш кафолатларини тўла мустаҳкамланиб, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишга ихтисослашган ташкилотлар тўловларнинг ҳаққоний ва тўғри ҳисобланиши учун жавобгар бўлиши, мазкур талаблар бузилган ҳолларда истеъмолчига еткзилган зарар қопланиши белгилаб қўйилди.

    Депутатларинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тўлов механизмлари такомиллаштиришга, чиқинди хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади.

    Ўзбекистонда чиқиндидан қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти Ўзбекистон президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланганди. Ҳужжатда чиқинди хизматлари учун тўлов сўнгги 4 йил давомида қайта кўриб чиқилмагани тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган санитар тозалаш корхоналарининг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир кўрсатгани, оқибатда чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш ишлари тўлақонли ва самарали равишда амалга оширилмагани қайд этилганди.

    Фармонда бу амалиётни уч боқичда жорий этиш белгиланган:

    • 1-босқичда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2024 йил 1 июндан 6 ойлик қарздорлик учун;
    • 2-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан 3 ойлик қарздорлик учун;
    • 3-босқичда республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан 1 ойлик қарздорлик учун.
    “Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради”, деган эди энергетика вазири матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев.

    Маълумотларга кўра, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун дебитор қарздорлик ҳозирда 596 миллиард сўмни ташкил этиб, йил бошига қараганда 115 миллиард сўм кўпайган. Қарздорликларни ундириш тўғрисидаги аризаларни судларга киритиш бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлигининг ҳудудий органларига юклатилган вазифа ҳам амалиётда ўз самарасини бермаяпти.

    “Ҳаммамиз ёруғ, иссиқ ва тоза яшашни истаймиз. Бу истагимизни таъминлаш учун минглаб ватандошларимиз тун-у кун ишлайдилар. Уларни ҳақини тўламаслик ҳаммага зарар”, дебн таъкидлаганди Алишер Қодиров 

    Депутат Ўзбекистонда яқин икки йилда барча коммунал хизматлар бир пакет сифатида, битта субъект томонидан тақдим этилади ва қарздорлик ҳам умумлаштирилишини маълум қилганди.

    24.12.2024, 15:17   Изоҳ (0)   9617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #чиқинди#қарздорлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отаси алимент тўламагани сабабли Россияда чиқинди йиғиб юрган 11 ёшли қашқадарёлик боланинг онасига алимент пуллари ундириб берилди

    09.07.2020, 08:51

    Тошкентда маиший чиқинди ва электр энергияси тарифлари бирлаштириб юборилиши мумкин

    16.12.2020, 14:52

    Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни бошқаришда нималар ўзгаради?

    20.06.2021, 20:12

    Фарғонада бир кунда солиқ қарздорларининг 8,1 млрд сўмлик мол-мулклари хатловга олинди

    18.05.2022, 22:58

    Ўзбекистонда чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарздорлар свет учун пул тўлолмайди

    06.01.2024, 17:09

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    26.03.2024, 11:07

    Электромобиль билан тақдирланади: Ўзбекистонда “Энг тоза маҳалла” танловини ўтказиш тартиби эълон қилинди

    01.04.2024, 13:22

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    29.05.2024, 13:25

    Қашқадарёда 351 минг хонадоннинг чиқиндидан асоссиз қарздорлиги бўйича тўловлари қайта ҳисобланди

    08.06.2024, 08:59

    Ўзбекистонда қайта ишланиши мажбурий бўлган товарларга белги қўйиш бошланади

    12.06.2024, 11:52

    Чиқиндидан қарзи бор фуқароларга электр энергияси учун тўлов қилиш чекланади 

    05.10.2024, 19:25

    Ўзбекистонда чиқиндидан қарздорлар электр энергиясидан узилмайди

    30.10.2024, 08:45

    “Яқин икки йилда барча коммунал хизматлар бир пакет сифатида тақдим этилади” — Алишер Қодиров

    15.12.2024, 10:33

    “Ўзбеккосмос” икки мингга яқин ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлади

    19.12.2024, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.